«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:14
ЎЗO‘Z

Лола Каримова-Тилляева келажакдаги режалари ҳақида айтиб ўтди

25 ноя, 23:10 9 204 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лола Каримова-Тилляева келажакдаги режалари ҳақида айтиб ўтди “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси ўз фаолиятини бошлаганига 14 йил тўлди. Шу муносабат билан жамғарма раиси Лола Каримова-Тилляева Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хайрия ташкилотининг 14 йил давомида эришган ютуқлари борасида ўз фикрларини баён қилди, дея хабар бермоқда Sof.uz сайти.

Лоланинг айтишича, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия ташкилоти фаолияти давомида ўз йўналиши бўйича улкан ишларни амалга оширган.

Хусусан, шу кунга қадар “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази билан ҳамкорликда 15000 дан ортиқ болажонларнинг даволанишида кўмакдош бўлган.

Шунингдек, жамғарма Республика болалар ижтимоий мослашуви марказидаги имконияти чекланган болажонлар учун аравачалар, турли протез ва эшитиш аппаратларини харид қилишда ўз ҳиссасини қўшган

Хайрия жамғармаси томонидан қуриб битказилган ва қайта таъмирланган Меҳрибонлик уйларида халқаро стандартлар асосида жиҳозланган тиббий блоклар ташкил этилиб, уларда болаларга юқори малакали тиббий ходимлар томонидан профилактик ва терапевтик ёрдам кўрсатилади.

“Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси амалга оширган эзгу ишларни айтиб ўтиши баробарида Лола Каримова-Тилляева қуйидаги фикрларни ҳам билдирди:

“Жамоамиз ўзининг фидокорона ва жонкуяр меҳнати ила қийин аҳволда қолган кўплаб болаларнинг ҳаётини яхшилашда салмоқли натижаларга эришгани билан фахрланаман.

Бизнинг келажакдаги режаларимиз бисёр. Ўзбекистондаги ота-она меҳридан бебаҳра қолган ва имконияти чекланган ҳар бир бола ёлғиз эмаслигини, биз унинг камол топиши ва бахту-саодати йўлида қўлимиздан келганча ҳаракат қилишимизни билишини астойдил истайман”, деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.

Маълумот ўрнида, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия ташкилотига 2002 йилда асос солинган бўлиб, унинг асосий вазифаси боқувчисини йўқотган ва имконияти чекланган болаларга ҳар томонлама ёрдам беришдир.
ҳар, топиши, солинган, фикрларини, профилактик, Жамоамиз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 43
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 44
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 134
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 263
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 76
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 1
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 0
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 1
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 7
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • Бўлимлар