«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 18:26
ЎЗO‘Z

Ўтган 9 ой ичида божхоначилар томонидан 194 минг доллар нақд хорижий валютанинг ноқонуний олиб ўтилишига йўл қўйилмади

22 ноя, 16:38 7 779 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўтган 9 ой ичида божхоначилар томонидан 194 минг доллар нақд хорижий валютанинг ноқонуний олиб ўтилишига йўл қўйилмади "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан нақд хорижий валюталарнинг ҳаво йўллари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

Жумлдан, Сеулга парвози олдидан хоразмлик В.Ким (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) йўловчи божхона декларациясида 2 минг АҚШ долларини олиб чиқаётганлигини қайд қилди, аммо божхона кўриги давомида унинг сумкасидан яна шунча миқдорда нақд хорижий валюталар яширилганлиги божхона ходимлари томонидан аниқланди.

Пойтахтлик Римга парвозга чоғланган А.Чўпонова ёнидаги ортиқча 1750 евро ҳақида йўловчи божхона декларациясида кўрсатмагани аниқ бўлди.

Истамбулга йўл олган тошкентлик С.Каюмова сумкасига 1800 еврони яшириб қўйгани фош қилинди.

Айни шу рейс бўйича сафарга отланган фуқаро М.Адилов ички кийимлари орасига 2470 АҚШ долларини яширганлиги маълум бўлди.

"Тошкент-Москва" рейси бўйича парвозга шайланган В.Цой 3200 АҚШ долларини божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Истамбулга парвози олдидан самарқандлик Х.Равшанованинг нақд хорижий валюталарини яширинча олиб ўтишга ҳаракат қилган 5 минг АҚШ доллари билан хайрлашишига тўғри келади.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 182 та божхона қоидабузарликлари натижасида салкам 194 минг АҚШ доллари, 16,4 минг евро, 2 млн.дандан ортиқ Россия рубли ва бошқа нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олди олинди.
ойи, бўйича, шайланган, томонидан, Адилов, Цой




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 237
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 192
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 254
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 181
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 103
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 193
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 52
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 50
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 82
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 241
  • Бўлимлар