«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 10:19
ЎЗO‘Z

Adidas раҳбари Reebok брендини қайта тиклашни мақсад қилди

07 ноя, 23:50 7 334 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Adidas раҳбари Reebok брендини қайта тиклашни мақсад қилди Дунёдаги энг йирик спорт кийими ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланган Adidas Group'нинг иккинчи ярим йиллик ҳисоботида Reebok брендини қайта тиклаш ишлари туфайли 30 миллион евролик (33,4 миллион доллар) харажат қайд этилади. Adidas бош директори Каспер Рорштеднинг сўзларига кўра, бу чора секин ривожланаётган бренддан воз кечмаслик ва уни Adidas'дан янада мустақил тараққий эттириш имконини пайдо қилади. Бу ҳақида Kun.uz сайти ёзмоқда.

Рорштед Henkel'даги 8 йиллик фаолиятидан сўнг, 2016 йилнинг октябридан Adidas Group бошқарувини қўлга олди. Инвесторлар унинг немис спорт кийими ишлаб чиқарувчиси бошқарувидаги биринчи стратегик қадамларини сабрсизлик билан кутишган эди.

Adidas Group Reebok брендини 2005 йилда қўлга киритган. Узоқ вақт давомида бу марка сотувлари пасайиб кетди ва компания мунтазам равишда унинг ривожланиши учун инвестиция киритишига тўғри келди. Охирги 14 чорак давомида Reebok сотувлари ўсди, албатта, бироқ бу ўсиш Adidas бренди ва рақибларнинг ўсишига нисбатан анча секин эканлиги таъкидланди. Масалан, унинг сўзларига кўра, сўнгги уч йилда Шимолий Америкада Reebok брендининг сотувлари умуман ўсмаган. "Reebok'га икки карра кўп куч сарфлайдиган вақт келди", - дея таъкидлади Рорштед.

"Брендни қайта тиклашдан мақсад - сотувлар ўсишини тезлаштириш ва даромадни ошириш, - деди раҳбар. - Reebok - жамоамизнинг муҳим аъзоси. Бироқ муваффақиятга спортдаги каби жамоа аъзоларининг ҳар бири ўз ҳиссасини қўшиш керак. Биз Reebok'дан шуни кутмоқдамиз", - деди у.

Бунинг учун Adidas Group фақатгина Reebok бренди билан шуғулланувчи махсус жамоа тузади. Компания АҚШдаги Reebok дўконлари сонини икки баробарга камайтирмоқчи ҳамда Reebok FitHub'нинг баъзи дўконларини ёпмоқчи. 2016 йил охирига бориб, Reebok брендининг 20та дўкони ҳамда Reebok FitHub'нинг деярли ярми ёпилади. Компания бунинг ўрнига Reebok'нинг улгуржи сотувларига урғу беради.
мақсад, кутишган, ҳамда, кўп, дўконлари, муваффақиятга




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 36
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 74
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 371
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 2
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 158
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 143
  • Бўлимлар