«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 19:30
ЎЗO‘Z

Америкада даволанаётган Абдулла Ориповнинг соғлиғи ёмонлашди

05 ноя, 17:20 9 564 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америкада даволанаётган Абдулла Ориповнинг соғлиғи ёмонлашди Шу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов бетоблиги сабаб даволаниш учун АҚШга жўнаб кетгани ҳақида хабар қилган эдик.

Ўшанда, ОАВга бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Муҳаммад Исмоил маълум қилган эди. 5 ноябрь куни Муҳаммад Исмоил ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Абдулла Ориповнинг аҳволи оғирлашгани ҳақида маълум қилди.

Хусусан, Instagram’даги саҳифасида “Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг Америкада соғлиғи оғирлашди...” дея хабар қолдирган бўлса, Facebook орқали барчани халқ шоирига саломатлик сўраб дуо қилишга чақирди: “Ассалому алайкум, аҳли жамоа! Ассалому алайкум, ҳурматли яхшилар! Ўзбек элининг асл фарзанди, мустақил давлатимиз мадҳиясининг муаллифи, замонамизнинг Навоийси, Ўзбекистон халқ шоири, Давлат мукофотлари совриндори, миллатимизнинг фахри-ифтихори, миллатимиз маънавиятининг энг катта устуни, буюк шоиримиз Абдулла Орипов мана бир неча ўн кундан буён биздан минглаб чақирим олисда даволанмоқдалар.

Келинглар, улуғ устозимизни дуо қилайлик. Ҳаммамизнинг жонимиз омонат. Ҳаммамизнинг бир нафасда ёниб ўчгувчи ҳолимиз бор. Бугун бормиз, эртага бормизми, йўқмизми, ёлғизгина Яратган парвардигоримизга аён.

Бу ҳол, айниқса, хаста ва заиф, бемор чоғларимизда яққол билинади. Келинглар, бугун мана шундай бемор бўлган буюк устозимизни, ўз шеърлари билан юрагимизда бир умр машъал ёқиб келган, онгимизда инқилоб туйғусини уйғотган, ўзбекдай буюк халқ ким эканини танитган, миллат деган қутлуғ калом нима эканлигини англатган аллома шоиримизни дуо қилайлик”, деб ёзади Муҳаммад Исмоил.

“Биргина сўз билан бўлса ҳам улуғ устозимизни дуо қилишингизни ўтиниб, ёлвориб сўрайман.”, деб қўшимча қилади у. Шунингдек, бир неча соат аввал, Абдулла Ориповнинг қизи Юлдуз Орипова ҳам ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали отасига саломатлик тилаб, шундай ёзади: “Отажоним. Боғим мени, тоғим мени. Дардим, ҳасратим. Осмоним, ерим. Мени дунёим. Калбим, юрагим мени.

Сиз, албатта, шифо топасиз....” Маълумот учун, шоир ўтган йили ҳам АҚШда даволаниб қайтган эди. Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг сўғайиб кетишини тилаб қоламиз.
юрагим, сўз, қоламиз, Яратган, саҳифаси, нафасда




Мавзуга оид янгиликлар
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 1
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 1
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 16
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 63
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 74
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 1
  • "Ливерпуль" футболчиси жамоадошининг хотини билан “дон олишиб юргани" маълум бўлди 01 мая, 18:33 1
  • Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди 01 мая, 18:23 0
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 3
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 1
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 16
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 57
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 39
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 176
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 21
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 158
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 38
  • Бўлимлар