«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 21:42
ЎЗO‘Z

Тошкентда ноқонуний валюта айирбошчилари қўлга олинди

12 мар, 21:26 8 308 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда ноқонуний валюта айирбошчилари қўлга олинди “Ҳуқуқ” газетасида келтирилган маълумотга кўра, Тошкентда ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи Санжар Саминов ва Шоҳсанам Носировалар (исм-шарифлар ўзгартирилган) қўлга олинган.

Маълум бўлишича, улар узоқ вақт мобайнида чет эл валюта қимматликларининг қонунга хилоф олди-сотдиси билан шуғулланиб келишган. Санжар Саминов уюшган жиноий гуруҳ тузиб, бир неча кишига ишларни тақсимлаб келган. Гуруҳ аъзолари чет эл валютаси олди-сотдисини юритиб, Саминовга ҳисобот бериб турган. СВОЖЖДЛҚК департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “Миробод деҳқон бозори” ОАЖ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ аъзоси Шоҳсанам Носирова фуқаро М. Наримоновга 100 АҚШ долларини ноқонуний равишда сотаётган вақтда ушланиб, унинг ёнидан 470 АҚШ доллари ва 2 млн 350 минг сўм пул ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Бундан ташқари, жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам қўлга тушган.

Жиноят тафсилотлари юзасидан суд айбдорларга қонунда кўрсатилган жазони тайинлаб, жиноий гуруҳ аъзоларига тегишли “Кобальт” ва “Матиз” русумли автомашиналарни давлат фойдасига ўтказган.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 0
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 0
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 2
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 11
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 20
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 44
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 0
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 0
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 1
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 2
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 11
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 63
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 20
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 35
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 80
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 93
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 116
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 82
  • Бўлимлар