«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:12
ЎЗO‘Z

Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг янги раҳбариятига алоқаси борлигини инкор этди

15 окт, 12:41 11 808 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг янги раҳбариятига алоқаси борлигини инкор этди Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати миллиардернинг Ўзбекистон янги раҳбариятига таъсир ўтказиши ҳақидаги маълумотларни инкор қилди. Бу ҳақида тадбиркорнинг матбуот хизмати маълум қилди.

«Миллиардер Алишер Усмоновнинг Ўзбекистон янги раҳбариятига алоқаси йўқ, бу борадаги мақолалар эса миш-мишдан бошқа нарса эмас», — деб ёзади Forbes'га асосланиб Kun.uz нашри.

«Бир неча марта айтилганидек, А.Б.Усмонов Ўзбекистоннинг сиёсий ҳаётида иштирок этмайди», — дейилган матбуот релизида. Шунингдек унда Усмоновнинг Ўзбекистонда кўп дўстлари ва қариндошлари борлиги таъкидланган.

Манбага кўра, агар Ўзбекистон раҳбарияти қандайдир ёрдам сўраб мурожаат қилса, Алишер Усмонов «фойдаси тегишидан хурсанд бўлади». Матбуот релизида шунингдек ишбилармоннинг «тарихий ватанига муваффақиятлар ва фаровонлик» тилаши маълум қилинган.

Бундан аввал Reuters агентлиги икки дипломатик манбасига таяниб, Ўзбекистоннинг бошқарув тизимига доир хато маълумот берган ва Алишер Усмоновнинг ҳозирги раҳбариятга таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ёзган ва «Тошкент аэропортида миллиардернинг самолёти кўп кузатилаётгани»нига ишора қилган.
самолёти, Ўзбекистоннинг, мақолалар, Бундан, тадбиркорнинг, агентлиги




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 47
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 217
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар