«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 00:48
ЎЗO‘Z

Бухорода сохта журналист ўзининг сукути учун коллеж директорларидан пора олди

04 дек, 00:23 8 100 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода сохта журналист ўзининг сукути учун коллеж директорларидан пора олди Бухорода ўзини маҳаллий газеталардан бирининг мухбири сифатида таништирган сохта журналист йўл қўйилган камчиликлар ҳақида сукут сақлаши учун коллеж директорларидан пора олди. Бу ҳақда «UZ24»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, айбланувчи 2014 йил июнида Когон маиший хизмат коллежига келиб, ўзини "Медиа-плюс" газетасининг вилоят мухбирлари мувофиқлаштирувчиси сифатида таништирган.

Унинг сўзларига кўра, у гўё шу газета мухбири билан бирга ушбу коллежга «Соғлом бола йили» давлат дастурининг бажарилиши тўғрисида мақола тайёрлаш учун бош муҳаррир кўрсатмаси билан келган.

Коллеж кутубхонасини кўздан кечирган «журналистлар» ичига ўқувчилар томонидан суратлар чизилган китобларни топишган. Ёрдамчисини жўнатиб, жиноятчи директорга босим ўтказишни бошлаган, директор давлат дастурига риоя қилмаётганини, бу ҳақда тегишли жойларга хабар қилишини айтган.

Қўрқиб кетган директор сохта журналист билан келишишга ҳаракат қилган ва унга 50 доллар ва 100 минг сўм кўринишида пора таклиф қилган. Сохта журналист ва текширувчи бу таклифга рози бўлган.

Улар шу йўл билан Когон мактабгача таълим ва сервис коллежи раҳбариятидан 100 доллар ва 300 минг сўм олишга ҳаракат қилишганида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Ушбу қилмиши учун сохта журналист 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Фото: anhor.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 200
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 99
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 116
  • «Зудлик билан 10 минг доллар юборинг, йўқса қизингиз қамалади...» 19 мая, 15:40 370
  • Овоз ҳолатига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар маълум қилинди 19 мая, 13:37 103
  • Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади 19 мая, 12:30 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 4
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 2
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 28
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 32
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 16
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 246
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 72
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 83
  • Суперлига. “Навбаҳор” “Нефтчи”ни мағлуб этди, “ОКМК” эса “Сўғдиёна”дан устун келди 19 мая, 21:22 80
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 106
  • Хитой нега Россияни қўлламоқчи эмас? Таҳлилчилар – Путиннинг Пекинга ташрифи ҳақида 19 мая, 20:23 269
  • Усик ва Фьюри натижалар эълон қилинишидан олдин нималар ҳақида суҳбатлашган эди? 19 мая, 19:57 150
  • Бўлимлар