«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 20:57
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёевга банкдаги пулини ололмай мурожаат қилган фуқаронинг муаммоси ҳал этилди

29 сен, 22:56 10 094 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёевга банкдаги пулини ололмай мурожаат қилган фуқаронинг муаммоси ҳал этилди Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси иш бошлагани ҳақида хабар қилган эдик.

Унга кўра, (0 800) 210-0000 ёки 1000 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш (қўнғироқ республика бўйича бепул, фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нарҳи бўйича ҳақ олинади), хат юбориш (pm.gov.uz веб-сайтида келтирилган шаклни тўлдириш орқали) ёки “O‘zLiDeP” ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали мурожаат қилиш мумкин эди.

Ижтимоий тармоқларда Шавкат Мирзиёев номига очилган саҳифа орқали хабар қилишларича, Навоий вилояти, Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкига жойлаштирган омонатини ўз вақтида ололмаётганини айтиб, 26 сентябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига ўрнатилган 1000 қисқа рақамига қўнғироқ қилган, дейилади "Qalampir.uz" сайти хабарида.

Фуқаронинг арзномаси ҳукумат томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, унинг муаммоси ижобий ечим топган.

“Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Х.Й.М. томонидан 2016 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига 1000 телефон рақами орқали “Қишлоқ қурилиш банки”га қўйган омонатини ўз вақтида ололмаётгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилинди. Натижада 28 сентябрь куни фуқаро томонидан ўз омонатини керакли қисми олинди ва қолгани жозибадор юқори фоизли омонат турига қайта расмийлаштирилди”, дейилади Шавкат Мирзиёев номига очилган ижтимоий тармоқдаги саҳифада.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи-Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси 24 сентябрь куни ташкил этилган эди. 26 сентябр оқшомига қадар 3 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.
ижтимоий, ҳақида, телефон, ўрганиб, виртуал, тўлдириш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 0
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 100
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 59
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 32
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 557
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади 06 мая, 19:37 23
  • Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади” 06 мая, 19:13 31
  • Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди 06 мая, 18:55 22
  • От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди 06 мая, 18:18 10
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 101
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 62
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 83
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 100
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 218
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 61
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 99
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 29
  • Бўлимлар