«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 01:02
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги сайловни ёритиш учун хорижий ва миллий ОАВнинг 400та ходими аккредитациядан ўтказилди

24 сен, 10:54 8 595 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги сайловни ёритиш учун хорижий ва миллий ОАВнинг 400та ходими аккредитациядан ўтказилди 23 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясида йиғилиш ўтказилди ва унда Ўзбекистондаги тўртта сиёсий партияга Президент сайловида қатнашиш учун ижозат берилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шу куннинг ўзида мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампаниясининг боришига бағишланган брифинг ўтказилди, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" сайти.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов сайловга тайёргарлик ишлари қонунчилик талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастури асосида изчил олиб борилаётганини қайд этди.

Сайлов кампанияси қизғин паллага кириб бормоқда, сайловда иштирок этувчи партиялар аниқланди, уларга имзо варақалари бланкалари берилди. Сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватлаш юзасидан сайловчилар имзосини иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида тўплашга ҳақли.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида” ги Қонунга 2015 йил 29 декабрда киритилган ўзгартишларга мувофиқ сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилар умумий сонининг 5 фоизидан 1 фоизигача камайтирилди.

Бу 214 350 нафар сайловчи имзосини ташкил этади.

Бу имзолар камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма намояндаси бўлган сайловчиларни қамраб олган бўлиши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида сиёсий партия имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.

Анжуманда журналистлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари тузилганлиги ҳақида хабардор қилинди. Округ сайлов комиссияларининг 56,6 фоизи аввалги сайловларда амалий тажриба тўплаган, жамиятимизнинг обрўли вакилларидир. Комиссия аъзоларининг 56 нафари, яъни 36,8 фоизи хотин-қизлардир, уларнинг 12 нафари эса сайлов комиссияларининг раҳбариятидан жой эгаллаган.

Таъкидланганидек, бутун сайлов кампанияси ошкоралик ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борилмоқда. Шу мақсадда Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, ЎзА, “Жаҳон”, “Uzreport” ахборот агентликлари, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан икки томонлама битимлар имзоланди.

Республика матбуот маркази фаолият кўрсатмоқда. Марказий сайлов комиссияси томонидан хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларининг қарийб 400 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди.

Шу билан бирга Марказий сайлов комиссияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси каби нуфузли халқаро тузилмаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун таклифномалар юборилгани маълум қилинди.
умумий, қувватлаш, ўтказилди, битимлар, бўлиши, боришига




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 36
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 47
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Бўлимлар