«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 15:50
ЎЗO‘Z

Дунёнинг энг яхши университетлари рейтинги тақдим этилди

22 сен, 11:26 16 090 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёнинг энг яхши университетлари рейтинги тақдим этилди Дунёнинг энг яхши университетлари рейтингини тузувчи THE World University Rankings'да сўнгги 12 йилда биринчи марта АҚШ университетлари биринчиликни қўлдан бой беришди. Янги рейтинг Британиянинг Times Higher Education (THE) журналида тақдим этилди, дейилади "Кун" нашри хабарида.

Дунёнинг энг яхши университети номи Британиядаги Оксфорд университетига насиб этди. Охирги 5 йил рўйхатда етакчилик қилган Калифорния технология институти эса рейтингнинг иккинчи поғонасидан жой олди. Кучли учликка АҚШнинг Стэнфорд университети якун ясади.

4-ўрин Кембриж университети (Буюк Британия), 5-ўрин Массачусетс технология институти (АҚШ), 6-ўрин эса Ҳарвард университети (АҚШ) томонидан банд этилди. Пристон университети (АҚШ) 7-ўрин, Лондон Империя коллежи (Буюк Британия) 8-ўринни эгаллади. Рейтингнинг 9-поғонасидан Швейцария Федерал технология университети ва 10 поғонасидан Берклидаги Калифорния университети (АҚШ) жой олди.

Тадқиқот натижалари рейтингда одатдагидек Қўшма Штатлари ва Буюк Британия олий таълим муассасалари етакчилик қилаётганини кўрсатди. Рейтингдаги 980 ўқув даргоҳидан 148таси АҚШ ва 91таси Бирлашган Қироллик университетларига тўғри келади.
сўнгги, рейтингини, таълим, дейилади, этилди, келади




Мавзуга оид янгиликлар
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 0
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 18
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 10
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 54
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 34
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 73
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 0
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 0
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 3
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 18
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 10
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 39
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 44
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 40
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 54
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 55
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 34
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 260
  • Бўлимлар