«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 10:55
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жиззах шаҳрига раҳбар бўлди

16 сен, 20:52 11 997 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жиззах шаҳрига раҳбар бўлди Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев 2016 йил 16 сентябрда жойларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳалардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Ҳукумат раҳбари Мирзиёев Жиззах вилоятига сафари чоғида Жиззах шаҳри, Пахтакор, Зафаробод, ва Дўстлик туманларига борган. Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти фаоллари билан учрашиб, саноатни ривожлантириш, пахта ҳосилини йиғиб олиш ва йиғим-терим мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш масалаларини муҳокама қилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев, Жиззах шаҳри халқ депутатлари сессиясида иштирок этган. Унда, ташкилий масала кўрилган. Ўз вазифасини бажаришда нуқсонларга йўл қўйгани учун шаҳар ҳокими Асрор Қобилов ўз вазифасидан озод этилган.

Жиззах шаҳри халқ депутатлари Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан, аввалроқ Тошкент шаҳри ҳокими лавозимида фаолият юритган Абдуқаҳҳор Тўхтаевни Жиззах шаҳар ҳокими вазифасига тасдиқлашган.

Шу куни бошқа ташкилий масалалар ҳам кўрилган. Хусусан, меҳнат фаолиятида камчиликларга йўл қўйгани боис, Жиззах вилояти прокурори Шуҳрат Акбаров ҳамда қатор туман ҳокимлари лавозимидан озод этилган.

Жиззах вилояти раҳбарияти олдига мавжуд камчиликларга барҳам бериш, барча соҳаларни ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган истиқболдаги долзарб вазифалар аниқлаб олинган.

Манба: Kun.uz
ислоҳотларнинг, учрашиб, 2016, йиғиб, олиш, Жиззах




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 165
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 218
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 51
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 359
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Бўлимлар