«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 15:43
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондан катта миқдорда қуйма олтин олиб кетаётган афғонистонлик шахс қўлга тушди

13 сен, 15:59 14 290 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондан катта миқдорда қуйма олтин олиб кетаётган афғонистонлик шахс қўлга тушди Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилаётган тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар давомида “Айритом” чегара-божхона комплекси ходимлари томонидан афғонистонлик М.Салимнинг (исми шарифи ўзгартирилган)қинғир қилмишлари фош қилинди. Республикамиз ҳудуди орқали хорижга йўл олган ушбу шахс томонидан тўлдирилган йўловчи божхона декларациясидаги маълумотлар асосида унга тегишли багаж ва қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасида декларацияда кўрсатилган миқдордан ортиқча салкам 4 кг оғирликдаги қуйма тиллалар борлиги аниқланди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Термиз шаҳар судининг хукмига биноан айбдорга энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдордаги жарима жазосини тайинлади. Ҳужжатларда кўрсатилмаган 494,5 млн сўмдан ортиқ қийматдаги салкам 4 кг олтин давлат эгалигига ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 5 августда 2606-сон билан рўйхатга олинган “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага мувофиқ, божхона чегараларини кесиб ўтиш пайтида жисмоний шахслар томонидан тўлдириладиган йўловчи божхона декларациясининг 5-бандида ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг миқдори аниқ кўрсатилиши шарт.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 0
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 67
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 169
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 62
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 135
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 128
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 0
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 1
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 169
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Бўлимлар