«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 00:33
ЎЗO‘Z

Хиллари Клинтон аҳволи ёмонлашгани сабабли ҳушидан кетди

13 сен, 12:54 6 226 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хиллари Клинтон аҳволи ёмонлашгани сабабли ҳушидан кетди АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон якшанба куни бўлиб ўтган тадбирда аҳволи ёмонлашди. Интернет тармоқларда Клинтон қўриқчилари ва маслаҳатчилари ёрдамида машинага ўтказилаётган вақтда йиқилгани акс этган видеолар тарқалди. Шундан сўнг номзоднинг штаби 68 ёшли Клинтонга жума куни пневмония ташхиси қўйилганлиги ва унга антибиотик буюрилганлигини маълум қилди. Аввалроқ Клинтон йўтал ҳуружидан қийналаётган бўлиб, мазкур йўталларни аллергия деб изоҳлаётганди. Ушбу хабарлар Клинтоннинг ёмон аҳволи ҳақида миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлди, дея хабар беради "Даракчи" нашри.

“Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”, — деди студия билан алоқага чиққан Клинтон.

Клинтон пневмония ташҳиси қўйилганлигини маълум қилмаганлигининг сабаби аҳволи якшанба кунгача яхши бўлгани билан изоҳлади. У шунингдек шифокор тавсияларига амал қилмаганлигини ҳам тан олди. “Шифокорнинг тавсиясини рад этганимга сабаб мен сайловолди кампаниясидан олдин таътилга чиқиш нияти йўқ бўлганида”, — дейди Клинтон.

Якшанба куни ҳушидан кетганлигининг сабабини эса Клинтон иссиқ ўтиб кетгани билан изоҳлади. “Мен жуда қизиб кетдим ва тадбирдан кетишим керак деган қарорга келдим”, — дейди у. Клинтоннинг сўзларига кўра, кондиционерли микроавтобусга чиққач сув ичиб, у ўзини анча яхши ҳис қилган.

Клинтон сешанба куни Калифорнияга сафарини бекор қилди. Шифокорлар унинг қачон сайловолди фаолиятига қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳеч нарса дейишмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти сайлови 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Ҳиллари Клинтон, ҳушидан кетди, АҚШ, президентлик сайлови




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 30
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 178
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 16
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 22
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 83
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар