«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 11:19
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Президентлигига сайловни ёритувчи журналистларни аккредитациядан ўтказиш бошланди

10 сен, 03:12 7 990 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Президентлигига сайловни ёритувчи журналистларни аккредитациядан ўтказиш бошланди 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтгани, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96, 117-моддалари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ 2016 йил 4 декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича мамлакатимиз ва чет эл журналистларини аккредитациядан ўтказишга ҳам старт берилганини маълум қилди.

Журналистлар аккредитациядан ўтиши учун жорий йилнинг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим:

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов номига ОАВ ташкилотининг расмий бланкасида журналистни аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги ариза;

аккредитациядан ўтадиган журналистнинг ўлчами 3,5х4,5 см бўлган икки дона фотосурати;

ОАВ ташкилотининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, электрон ОАВ учун – эфирга узатиш лицензиясининг нусхаси, хорижий журналистлар учун – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси.

Кўрсатилган маълумотлардан иборат бўлмаган ёки журналистнинг уларга илова қилинмаган фотосуратларисиз ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди, дейилади хабарда.
Ўзбекистон, сайлов, журналистлар, аккредитация




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 1
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 165
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 218
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 51
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Бўлимлар