«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 17:54
ЎЗO‘Z

Туркия президенти Ислом Каримовнинг беваси Татьяна Каримовага ҳамдардлик мактубини йўллади

06 сен, 16:12 9 263 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркия президенти Ислом Каримовнинг беваси Татьяна Каримовага ҳамдардлик мактубини йўллади Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бутун Ўзбекистонҳукумат халқини, қолаверса, дунёнинг кўплаб юртлари истиқомат қилаётган ўзбекларни, қардош халқларни ларзага келтирди. Буюк давлат арбоби, сиёсатчи, оқил раҳбар Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати кўплаб давлат ва ҳукумат раҳбарларидан таъзия мактублари келмоқда. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевга ҳамдардлик мактубларини йўллади.

Муҳтарама Каримова!

Ўзбекистон Президенти Каримов жаноби олийларининг вафот этганлари мени чуқур қайғуга солди. Сиз хоним олияларига, оилангизнинг жами аъзоларига ва ўзбек халқига ўзим ва халқим номидан чуқур таъзия изҳор қиламан.

Бутун ҳаётини ўзбек халқининг ва давлатининг боқийлигига ва тараққиётига атаган жаноб Каримов намунавий бошқарувчилик сифатлари орқали сўнгги чорак асрда Ўзбекистонни ўз минтақаси ва дунёда муҳим давлат мақомига келтириб, доно раҳнамолигида давлатга тинчлик, фаровонлик ва барқарорлик тақдим этди.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бора чуқур таъзия изҳор қилиб, марҳум қардошим жаноб Каримовга буюк Оллоҳдан раҳмат, орқасида қолган сиз суюкли дўстларимизга эса сабр тилаб қоламан.

Ҳурматли Сенат раиси!

Ўзбекистон Республикаси Президенти жаноб Ислом Каримовнинг вафот этгани мени чуқур қайғуга солди. Сиз зоти олийларига, ўзбек халқига ва жаноб Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг оиласига ўз номим ва халқим номидан чуқур таъзия изҳор қиламан.

Ўзбекистон жаноб Каримовнинг кучли пешқадамлигида сўнгги чорак асрда муваффақиятли тараққий этиб, ўз минтақасида ва дунёда муҳим давлат позициясини эгаллади. Туркия тарихий дўсти ва қардоши бўлган Ўзбекистон билан алоқаларини ҳар соҳада ривожлантиришга катта аҳамият беради. Ўзбекистон билан икки томонлама, минтақавий ва халқаро платформалардаги ҳамкорлигимизни халқларимизнинг манфаатига хизмат қиладиган шаклда ва ўзаро ишонч асосида ривожлантиришда давом этишимизга чин қалбдан ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир маротаба таъзия изҳор қилиб, Сиз жаноби олийларига ва қардош Ўзбек халқига ўзим ва халқим номидан омонлик, фаровонлик тилаб қоламан.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 0
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 41
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 62
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 91
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 52
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 184
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 128
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 93
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 40
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 62
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 101
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 218
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 311
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 457
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 91
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 257
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 299
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 91
  • Бўлимлар