«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:31
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги нуфузли ОТМга кирмоқчи бўлган талабадан 40 минг доллар талаб қилишди

01 мар, 14:52 7 273 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги нуфузли ОТМга кирмоқчи бўлган талабадан 40 минг доллар талаб қилишди Ўзбекистондаги нуфузли олий таълим муассасаларидан бирига кирмоқчи бўлган талабанинг опасидан 40 минг доллар сўралди, дея хабар бермоқда “Адолат кўзгуси” газетаси.

Маълум бўлишича, аёл ўзининг абитуриент укаси ўқишга кириши осон бўлиши учун “таниш-билиш”, “танка” топишга ҳаракат қилган ва, газета ёзилишича, “ҳар йили абитуриентларни турли институтларга киритиш билан тирикчилик қилувчи” шахсни топган.

“Институтларнинг нархи ҳар хил. Сиз айтаётгангиз эса жудаям қиммат. Камида 40 минг доллар беришингиз керак”, – деган воситачи шахс. Хабарда аёл ўз укасини қайси ОТМга олиб кирмоқчи бўлгани маълум қилинмаган.

Икки томон бир тўхтамга келиб, пулни олди-берди қилиш учун маълум бир вақтни келишишган. Бироқ аёл воситачида шубҳаланиб, бу ҳолат ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти Тошкент шаҳар бошқармасига мурожаат қилган.

“Ўтказилган тезкор тадбир дараёнида [воситачи шахс] аёлдан унинг укасини олий ўқув юртларидан бирига ўқишга киритиш масаласини ҳал қилиб бериш ваъдаси билан 40 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди”, – дейилади газета хабарида.

Қайд этишларича, суд томонидан воситачи шахсга 10,5 йилга озодликдан маҳрум этиш этиш жазосини тайинлаган. Хабарда воситачи шахс бунгача қанча абитуриент қанча ҳақ эвазига қайси ОТМларга киритиб қўйганига аниқлик киритилмаган.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 27
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар