«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:13
ЎЗO‘Z

Zara ва Mango эркаклар кўйлаклари соғлиқ учун хавфли деб тан олинди

22 июн, 14:17 6 427 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Zara ва Mango эркаклар кўйлаклари соғлиқ учун хавфли деб тан олинди Zara, Mango ва Bellford ишлаб чиқарувчилари томонидан яратилган эркаклар кўйлаклари Божхона хавфсизлик иттифоқининг техник қоидалари талабларига жавоб бермайди. Бу ҳақида "Россия сифати" тадқиқотида маълум қилинди, дейилади "Кун" нашрида.

Хабар қилинишича, тадқиқотга хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг машҳур брендлари томонидан яратилган 800 рублдан 4 минг рублгача бўлган нархдаги 29та эркаклар кўйлак намунаси жалб қилинган. Намуналарнинг деярли ярми (15таси) Хитой, Молдавия, Ҳиндистон, Бангладеш, Беларусь ва Туркияда ишлаб чиқарилган.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, "Россия сифати" 21та товарда техник қоидалар бузилишини аниқлаган - уларнинг деярли ярми ёзилган таркибига мос келмаган.

"Zara, MNG, Bellford кўйлак намуналаридаги мато деярли ҳаво ўтказмаган - ҳаво ўтказувчанлик параметрларига кўра, бу уч бренднинг кўйлаклари Божхона иттифоқи техник қоидаларининг мажбурий талабларига тўғри келмайди, демак, улар хавфсиз ҳисобланмайди", - дейилади "Россия сифати" хабарида.

Бузилишлар тўғрисидаги маълумотлар Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва инсон саломатлиги соҳасини назорат қилиш федерал хизмати («Роспотребнадзор»)га топширилган.

Сифат стандартларига фақатгина 6та бренднинг кўйлаклари тўғри келган - O'STIN (Хитойда ишлаб чиқарилган), Greg (Беларусь), H&M (Бангладеш), Oodji (Хитой), Incity (Хитой), Chkalov (Молдавия).




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 44
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 38
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 29
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 121
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар