«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 01:13
ЎЗO‘Z

Журналистларнинг коррупцияга қарши курашишдаги иштироки муҳокама қилинди

11 июн, 12:00 8 675 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Журналистларнинг коррупцияга қарши курашишдаги иштироки муҳокама қилинди Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Фуқароларнинг коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича хабардорлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Бу ҳақда "ЎзА"га асосланиб "Газета.uz" хабар бермоқда.

Тадбир Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда мамлакатдаги ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этди.

Семинар-тренингда журналистлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг коррупция ҳолатларига қарши курашиш масалаларида хабардорлигини ошириш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, ОАВда коррупцияга қарши кураш, журналистик суриштирувини ўтказиш ва ушбу мавзуни таҳлилий ёритиш бўйича касб кўникмаларини ўзлаштириш бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Жумладан, «Туркистон-пресс» НААнинг хабар қилишича, тадбир доирасида қатнашчилар фуқароларнинг коррупцияга қарши курашиш масалалари борасидаги хабардорлиги ва ҳуқуқий онгини оширишда ОАВ ва НТТ ўзаро ҳамкорлиги механизмлари ҳамда жамият ҳаётида коррупция ҳолатларига қарши курашиш мақсадида жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва давлат органлари вакиллари ўртасида ижтимоий шерикликни ўрнатиш принциплари мавзуларида маърузалар тинглашди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 0
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 49
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 58
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 22
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 142
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 0
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 0
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 8
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 18
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 24
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 16
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 200
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 49
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 47
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 58
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 87
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 22
  • Бўлимлар