«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:11
ЎЗO‘Z

2016/2017 ўқув йилида 57907 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинади

27 мая, 23:55 11 490 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2016/2017 ўқув йилида 57907 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинади 2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди. Бу ҳақда "Даракчи.uz" хабар берди.

Республика иқтисодиёти тармоқлари ва минтақаларида талаб этиладиган ихтисосликлар бўйича юқори малакали кадрларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, олий таълим муассасаларига қабул қилишда иш берувчиларнинг олий маълумотли мутахассисларга бўлган талаб-эҳтиёжларини, шунингдек, иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларнинг мақсадли ўрта муддатли дастурларини амалга ошириш, тармоқларни модернизациялаш, техник қайта жиҳозлаш ва диверсификациялашни, мамлакат минтақаларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ўзаро боғлиқлиги ва мутаносиблигини кучайтириш мақсадида иқтисодиёт тармоқлари ва секторларининг олий маълумотли мутахассислар билан амалда таъминланганлигини экспертизадан ўтказиб баҳолаш натижаларига кўра бакалавриат тайёрлашнинг 18 та янги мутахассислиги жорий этилишини назарда тутувчи олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Олий ўқув юртларининг аниқ йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича битирувчиларига нисбатан истиқболга мўлжалланган талаб-эҳтиёжга, шунингдек, битирувчиларнинг танланган мутахассислик бўйича ишга жойлашуви мониторинги асосида 2016/2017 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталари шакллантирилди.

2016/2017 ўқув йилида 57907 нафар бакалавр, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 19120 ва тўлов-контракт асосида – 38787 нафар қабул қилинади.

Шунингдек, 2016/2017 ўқув йилида 5000 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 1548 ва тўлов-контракт асосида – 3452 нафар талаба ўқишга қабул қилинади.

Тошкент кимё-технология институти (Қўнғирот бўлими)нинг махсус сиртқи бўлимида бакалаврларни тайёрлаш давлат грантлари бўйича 65 нафар ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида – 50 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 15 нафар ва тўлов-контракт асосида – 35 нафар қабул қилиш умумий квоталар белгиланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 27
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар