«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 19:17
ЎЗO‘Z

Кам туз истеъмол қилинадиган парҳезнинг хавфли эканлиги исбот қилинди

23 мая, 12:03 7 889 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кам туз истеъмол қилинадиган парҳезнинг хавфли эканлиги исбот қилинди Макмастерс университетининг Эндрю Менте бошчилигидаги олимлар гуруҳи кам туз истеъмол қилинадиган парҳезнинг организмга фойдали эмаслиги, аксинча унинг юрак-қон томир касалликлари хавфини оширишини исботлашди. Тадқиқот натижалари Lancet журналида чоп этилган, дейилади "Кун" нашрида.

Халқаро тадқиқотда дунёнинг 49та давлатидан 130 минг киши иштирок этди. Олимлар тузни кам истеъмол қилиш ва юрак-қон томири тизими касалликлари ўртасидаги боғлиқликни топишга ҳаракат қилиб кўришди. Тадқиқотда юқори ва нормал қон босимига эга кишилар алоҳида ўрганилиб, натижалар таққосланди.

Олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, организмдаги туз миқдори муайян кўрсаткичдан пастга тушса, бу жиддий хавф уйғотади. Шу билан бирга натрийнинг юқори қон босимига эга кишилар учун зарарли эканлиги таъкидланди. Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, дунё аҳолисининг атиги ўн фоизигина туз истеъмолини камайтириши керак, қолганларга эса бундай парҳездан фойда йўқ.

Бугунги кунда парҳезшунослар соғлиқни сақлаш мақсадида кундалик рациондан тузни камайтиришни маслаҳат беришади, бироқ бу, аксинча, юрак ва қон томирларидаги муаммоларни янада чуқурлаштириб юбориши мумкин.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, тузни доимий равишда кўп истеъмол қилиш (кунига беш граммдан кўп бўлса) қон босимининг ошишига олиб келади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 161
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 309
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 93
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 0
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Бўлимлар