«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 01:04
ЎЗO‘Z

Москва суди «Доцент» ҳайкалини ўғирлаган ўзбекистонликларга 2,5 йилдан қамоқ жазоси тайинлади

19 мая, 14:05 7 148 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Москва суди «Доцент» ҳайкалини ўғирлаган ўзбекистонликларга 2,5 йилдан қамоқ жазоси тайинлади Москва шаҳридаги Никулинск суди совет актёри Евгений Леоновнинг "Омадли жентльменлар" фильмидаги Доцент образи учун ўрнатилган ҳайкални ўғирлашда иштирок этган Ўзбекистон фуқароларига 2,5 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда Россия бош прокуратураси сайтида маълум қилинган, дейилади "Кун" нашрида.

"Бу жиноий иш бўйича қўлга олинганларнинг 6 нафарига 2,5 йилдан қамоқ жазоси белгиланди. Яна бир жиноятчига эса 2 йилу 5 ойлик қамоқ жазоси тайинланди. Маҳкумлар жазони умумий тартибдаги колонияда ўташади", дейилган хабарда.

Ҳайкал ўғирлангани 2015 йилнинг 16 октябрь куни маълум бўлганди. Полиция етказилган зарар миқдорини 160 минг рублга баҳолаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг «Ўғрилик» моддаси бўйича иш очилган, қўлга олинган 7 нафар ўзбекистонлик гуруҳ бўлиб жиноят содир этишда айбланганди.

Гуруҳ 300 кг оғирликдаги ҳайкални жойидан олиб, юк машинасига ортган ва рангли металларни қабул қилиш пунктига олиб борган. Жиноятчилар бу санъат асарини бўлаклаб 39 минг рублга сотиб юборишган.

Шу куннинг ўзидаёқ жиноятчилар қўлга олинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 0
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 4
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 78
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 53
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 22
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 71
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 0
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 0
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 0
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 4
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 12
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 11
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 9
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 90
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 18
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 78
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 57
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 53
  • Бўлимлар