«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:17
ЎЗO‘Z

Олимлар болага нима учун бақирмаслик кераклигини аниқлашди

07 мая, 23:17 8 904 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар болага нима учун бақирмаслик кераклигини аниқлашди Агар доимий равишда болага бақирилса, бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, бу эса унинг жисмоний ҳолатига таъсир қилади ва ҳатто семиришга олиб келиши мумкин. Бундай хулосага Айовалик олимлар келишди. Тадқиқот натижалари тўғрисида Fox News ёзади, деб хабар беради "Даракчи" нашри.

"Тарбия жараёнидаги қўполлик саломатликда жиддий жисмоний муаммоларни келтириб чиқаради", — дейди тадқиқот муаллифи Томас Шофилд.

Iowa Youth and Families Project гуруҳи ўтказган тадқиқотда 12 ёшли 451 нафар ўсмир ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Олимлар болалар 20 ёшга етгунга қадар бир неча йиллар давомида оиладаги муҳитни кузатишди.

Ҳар бир ота-онага қўполлик рейтинги бўйича баҳо берилди, унда жисмоний агрессия, таъқиқлар, нимадир амалга оширишга зўрлаш, худбинлик ёки болага овоз кўтариш кузатилган. Тажриба якунларига кўра болаларнинг жисмоний аҳволи ўрганилди.

Шофилднинг таъкидланишича, тарбиядаги шафқатсизлик бола учун сурункали стресс муҳитини яратади, бунинг асоратлари эса бола катта бўлганида ҳам намоён бўлиши мумкин. Бундай тарбия боланинг ривожланаётган миясига таъсир қилиши мумкин. Тадқиқотларда аниқланишича, бошқа салбий оқибатлари билан бирга гормонал ўзгаришлар, шамоллашлар ҳамда юрак қон томир фаоллиги сусайиши кузатилиши мумкин.

"Биздан талаб этиладиган энг яхши нарса бу ота-оналарни ўта қаттиқўлликдан қайтариш. Агар биз тўлақонли соғлом фарзанд улғайишини истасак, бунинг энг тўғри йўли, — шафқатсизлик ва қаҳр кўрсатишдан қочишдир", — дейди Шофилд.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 223
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 106
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 132
  • «Зудлик билан 10 минг доллар юборинг, йўқса қизингиз қамалади...» 19 мая, 15:40 394
  • Овоз ҳолатига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар маълум қилинди 19 мая, 13:37 106
  • Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади 19 мая, 12:30 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 64
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 19
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 18
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 48
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 46
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 27
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 92
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Бўлимлар