«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 20:16
ЎЗO‘Z

Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори оширилди

27 апр, 23:59 15 313 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори оширилди Маъмурий жавобгарлик кодексида паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар оширилди.

Ўзбекистонда паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори оширилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 223-моддасига ўзгартиш киритган қонун Президент томонидан 25 апрель куни имзоланди.

Шу кундан бошлаб паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек, паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жаримага тортилишига сабаб бўлади (аввал — ЭКИҲнинг бир бараваридан уч бараваригача эди). Худди шу қоидабузарлик маъмурий жавобгарлик қўлланилганидан сўнг бир йил ичида қайта содир этилса, жарима миқдори ЭКИҲнинг беш баравари миқдорида оширилади.

Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг фуқароларнинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан ёхуд вақтинча ёки доимий пропискасиз, турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйиши, худди шунингдек фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйиши ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида жаримага тортилишига сабаб бўлади (аввал — ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача эди). Худди шу қоидабузарлик маъмурий жавобгарлик қўлланилганидан сўнг бир йил ичида қайта содир этилса, жарима миқдори ЭКИҲнинг 15 баравари миқдорида оширилади.

Кодекс, шунингдек, 223-1-"Паспортдан ноқонуний фойдаланиш", 223-2-"Ишга қабул қилишда паспорт тизими қоидаларини бузиш" ва 223-3-"Фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки уларнинг паспортларини гаровга олиш" моддалари билан тўлдирилди.

Фуқароларнинг йўқолганлиги тўғрисида ўзлари ариза берган ўз паспортларидан, шунингдек бошқа фуқароларга тегишли паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши ЭКИҲнинг10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан ёхуд вақтинча ёки доимий пропискасиз, турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаётган фуқароларни ишга қабул қилиш мансабдор шахсларнинг энг кам иш ҳақининг 10 дан 15 бараваригача жаримага тортилишига сабаб бўлади. Худди шу қоидабузарлик жарима қўлланилгандан сўнг бир йил ичида қайта содир этилса, мансабдор шахслар ЭКИҲнинг 20 баравари миқдорида жаримага тортилади.

фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки уларнинг паспортларини гаровга олиш мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 10 дан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Матн: «Газета.uz»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 1
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 11
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 20
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 44
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 17
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 0
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 1
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 11
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 63
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 20
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 35
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 80
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 93
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 116
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 82
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 44
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 17
  • Бўлимлар