«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 14:02
ЎЗO‘Z

Янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотлар чиқарилади

03 дек, 22:39 3 787 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотлар чиқарилади Ўзбекистонда янги кўринишдаги 50 ва 100 минг сўмлик банкнотлар чиқарилиши кутилмоқда. Бу маълумотни Марказий банк матбуот хизмати тасдиқлади.

Янги кўринишдаги пуллар қачон чиқарилиши маълум эмас. “Чиқишга яқин қолганда хабар берамиз. Батафсил маълумотлар эълон қилинади”, – деди МБ раисининг матбуот котиби Акмал Назаров.

26 августдан бошлаб Ўзбекистонда янги кўринишдаги 5 000 ва 10 000 сўмликлар муомалага чиқарила бошланганди.
Ўшанда янги кўринишдаги банкнотларни чиқариш пулларда замонавий ҳимоя элементларини қўллаш билан боғлиқ экани айтилганди.

Бугунги кунда “Давлат белгиси” ДУКда модернизация ишлари амалга оширилгани учун банкноталаримизда замонавий ҳимоя элементларини қўллаш ва ҳар хил форматларда рақамлаш ҳамда лаклаш имконияти яратилди. Жаҳон амалиётида ҳар бир мамлакатда банкнотларнинг тасвирлари ягона мавзу атрофида мужассамлашган бўлиб, худди шу каби бизнинг банкнотларимиз дизайнини ҳам ягона мавзу атрофида бирлаштириш мақсад қилинган. Бу мавзу Буюк ипак йўли ва мамлакатимизнинг қадимий тарихига қаратилган. Жумладан, жорий йилнинг июн ойидан муомалага чиқарилган 2 000 ва 20 000 сўмлик банкнотлар ва чиқиши режалаштирилаётган 5 000 ва 10 000 сўмлик банкнотлар мавзуси Буюк ипак йўли мамлакатимиз тарихига бағишланган”, – деганди ўшанда Марказий банк масъули Зафар Асадов.

Бундан кўринадики, янгиланиши кутилаётган 50 ва 100 минг сўмлик банкнотларни чиқаришдан мақсад – купюраларни ягона мавзу атрофида бирлаштириш ва замонавий ҳимоя элементларини қўллаш бўлиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 69
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 131
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 168
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 62
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 39
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 66
  • Бўлимлар