«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 10:01
ЎЗO‘Z

Россиядан Ўзбекистонга гўшт ва ун етказиб бериш учун махсус агропоезд ишга туширилади

28 сен, 00:19 2 506 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиядан Ўзбекистонга гўшт ва ун етказиб бериш учун махсус агропоезд ишга туширилади Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Россия билан «Агроэкспресс» контейнерли тезюрар темир йўл поездлари ҳаракатини йўлга қўйиш орқали ун ва гўшт нархларини барқарорлаштиришни режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу агропоезд синов тариқасида ноябрь ойида ишга туширилади.

Бу ҳақда 26 сентябрь куни Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ва Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников учрашувида маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, UzAgroLogistics Center агрологистика маркази, «РЖД Логистика» АЖ ва «Россия экспорт маркази» АЖ Россия—Ўзбекистон логистика коридорини ривожлантириш ҳамда агросаноат импорт ва экспорт юкларини «Агроэкспресс» тезюрар рефрижераторли контейнерли поездларида ташиш борасида ҳамкорлик бўйича келишув 23 июнь куни имзоланганди.

«Лойиҳанинг тўлақонли ишга туширилиши ўзаро манфаатли маршрутларни шакллантиради ва россиялик экспортчиларни комплекс логистика хизмати ҳамда Россия маҳсулотларини узилишларсиз Ўзбекистонга етказиш канали билан таъминлайди, бу эса ўз навбатида икки мамлакатнинг йиллик товар айланмаси кўрсаткичларини янги сифат босқичига кўтаради», — деган эди «Россия экспорт маркази» бош директори Вероника Никишина.

Максим Решетниковнинг сўзларига кўра, айни пайтда лойиҳа якуний босқичда турибди. Юкларни муаммосиз ва тез ўтиш тартиби, шунингдек, юк ташувлари учун махсус тариф шартлари ишлаб чиқилди. «Ўзбекистондан янги мева ва сабзавотларни биринчи синовли етказиб беришни жорий йилнинг ноябрь ойида амалга ошишини режалаштиряпмиз, узлуксиз етказиб беришни эса ‘Агроэкспресс’ декабрдан бошлайди», — деган у.

Россия бунинг натижасида ўз ички бозорини сифатли мева ва сабзавотлар билан таъминлашни кўзламоқда, ўз навбатида Ўзбекистонга гўшт, ун ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулоти юборади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 171
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 68
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 140
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 80
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 50
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 16
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 24
  • Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди 08 мая, 09:27 40
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 15
  • TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди 08 мая, 08:55 20
  • Исроил Рафаҳдаги операцияни ҲАМАС мағлубиятга учрамагунча давом эттирмоқчи 08 мая, 08:52 22
  • “Ҳизбуллоҳ” Ливан чегараси яқинидаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирди 08 мая, 08:47 49
  • Мбаппе аламли мағлубиятдан кейин нималар деди? 08 мая, 08:44 107
  • ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол! 08 мая, 08:40 52
  • ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди 08 мая, 08:31 41
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 136
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 280
  • Бўлимлар