«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 10:00
ЎЗO‘Z

Молдова лейи бир кунда 17 фоизга қадрсизланди

17 фев, 21:46 12 974 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Молдова лейи бир кунда 17 фоизга қадрсизланди Молдова миллий пул бирлиги – лейга нисбатан доллар курси 17 февраль куни бўлиб ўтган биржа савдолари чоғида 17,2 фоизга ўсди.

RBK хабарига кўра, биржада доллар курси 20,47 лейдан 24 лейгача ўсган бўлса, валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар нархи 27 лейга етган.

Таққослаш учун, бутун бир 2014 йил давомида лейнинг расмий курси 19,6 фоизга қадрсизланган эди, 2015 йил бошидан бери эса 25,5 фоизга қадрсизланди.

Қайд этиш жоиз, Молдова миллий банки лей курсини сақлаб қолиш мақсадида январь ойида 6,5 фоиз, февралнинг биринчи ҳафтасида эса 2,7 фоиз олтин-валюта захираларини сотишга мажбур бўлди.

Маълумотларга кўра, ташқаридан кириб келадиган валюта оқими камайиши ва ички бозорда валютага бўлган талабнинг ошгани муносабати билан лей курси қадрсизланмоқда.

Молдова миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2014 йилда Молдова маҳсулотлари экспорти 3,7 фоизга қисқарган, 2014 йил декабрида эса чет элдан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ҳажми ҳам кескин қисқарган.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 143
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 122
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 85
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 200
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 110
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 57
  • Бўлимлар