«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 02:00
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: «Айтилган ташаббуслар ҳар бир тадбиркорга етиб бориши шарт»

25 авг, 07:30 2 274 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: «Айтилган ташаббуслар ҳар бир тадбиркорга етиб бориши шарт» Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари ҳозирги мураккаб пандемия даврида ва ундан кейинги оғир шароитда тадбиркорликни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини қайд этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

«Тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда жойларда тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилаётган кўплаб тизимли муаммоларни муҳокама қилиб олдик. Куни кеча 60 га яқин ташаббус ва таклифларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаб бердим. Ҳар куни камида 2 тадан қарорларга имзо қўйиб беряпман.

Йирик лойиҳаларни инфратузилмага улаш, туризм, умумий овқатланиш ва экспорт қилувчи корхоналарга имтиёзлар бериш, қўшилган қиймат солиғи тизимини соддалаштириш, индукцион печлар бўйича тақиқларни бекор қилиш каби масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

Ушбу берилган имтиёз ва енгилликлар ҳозирги мураккаб пандемия даврида ва ундан кейинги оғир шароитда биз учун иқтисодиётнинг драйвери ҳисобланган тадбиркорликни мутлақо янги босқичга олиб чиқиши зарур.

Шу боис вилоят, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари ҳам худди шу ‘темпда’ ишлаши, ўз фаолиятини янгича иш тизими асосида йўлга қўйиб, ҳар куни тадбиркорлар билан учрашиб, қарорлар ижросини таъминлаши, амалий муаммоларини ҳал қилиб бориши керак. Айтилган ташаббуслар ҳар бир тадбиркорга етиб бориши, амалда бажарилиши, улар ўз фаолиятида бунинг натижасини, албатта, ҳис этишлари шарт.

Умуман, ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими очиқ мулоқот орқали тадбиркорларга берилган ишончни оқлаши учун уч кун муддатда ўзининг ҳафталик иш режасини ишлаб чиқиб, маҳаллий кенгашларда тасдиқлатиши зарур
», — деди Шавкат Мирзиёев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 183
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 70
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 143
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 80
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 52
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 24
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 22
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 36
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 36
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 63
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 76
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 38
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 25
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 67
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 133
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 53
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 65
  • Бўлимлар