«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 06:43
ЎЗO‘Z

Олтин нархи охирги 4 ойда энг юқори кўрсаткичда ўсди

17 мая, 17:34 3 020 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олтин нархи охирги 4 ойда энг юқори кўрсаткичда ўсди
2021 йил 17 майдан бошлаб жаҳон бозорида олтиннинг бир унцияси 1853 долларни ташкил этмоқда. Февралдан бошланган олтин нархидаги пастлашдан кейин бугунги нарх охирги 4 ойдаги энг юқори кўтарилиш бўлди.

Aгар йил бошидан бошлаб нархларни таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидагича ўзгаришни кузатиш мумкин:
Бугунги нарх шуни кўрсатадики, олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи йил бошига нисбатан секин-аста тикланмоқда. Олтин нархи бўйича Goldprice прогнозларига кўра, нарх июн-июл ойларида энг юқори даражада ўсади. Хусусан, июл ойида нарх энг паст қийматда 1954 доллар, энг юқори қийматда эса 2015 доллар бўлиши мумкин. Йил охирига келиб эса нарх тушиши кутилмоқда.
Bloomberg нашри ҳам олтин охирги ойлардаги кескин тушишдан сўнг, яна мавқейини тиклаганини таъкидлади.

«Hedge фонди менежерлари олтиннинг мавқейини уч ой ичида энг юқори даражага кўтаришди. Нархлар март ойида белгиланган энг паст даражадан тикланди, чунки долларда пасайиш кузатилди. Жума куни AҚШ чакана савдоси бўйича Ғазначилик рентабеллиги пасайганлиги сабабли, душанба куни олтиннинг ўсиши юқори бўлди», – деб ёзди нашр.

Ўзбекистон Марказий банки сотувга чиқарган олтин қуймаларининг ҳам нархида ўз навбатида ўзгариш кузатилди.
Масалан, 28 апрел куни 5 граммли олтин ёмбисининг нархи 3 миллион 116 минг сўмдан сотилган бўлса, 17 майга келиб, жаҳон бозорида олтин нархи ошиши билан худди шу оғирликдаги олтин ёмбиси 3 миллион 177 минг сўмдан сотилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 37
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 130
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 127
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 11
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 214
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 65
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 118
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 106
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Бўлимлар