«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 10:16
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳақида гапирди

16 мая, 19:09 23 784 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳақида гапирди
Президент Шавкат Мирзиёев 12 май куни макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатнинг ташқи қарзи масаласига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, хорижий молия институтлари ва халқаро банклардан олинган кредитлар иқтисодиёт ва одамлар ҳаётини ривожлантиришга қаратилган.

«Ҳамма ташқи қарзимиз ўсиб бораётганини айтмоқда. Агар биз чет элдан кредит олмаганимизда, иқтисодиётимизни шу даражага кўтара олармидик? Биз ички ва ташқи пулларни ижтимоий-иқтисодий ҳаётни ўзгартириш учун сарфлаяпмиз... Агар ҳокимлар бугунги кунда дунёқарашини ўзгартирмаса, ишдан кетади. Улар ҳатто пул қаердан ва ниманинг ҳисобига келаётганини ҳам билмайди», — деган у.

Шавкат Мирзиёев охирги уч йил ичида ҳудудий дастурлар доирасида 16 триллион сўмлик кредит ҳисобига амалга оширилган 4,2 мингта лойиҳанинг 50 фоиз пул тушумлари банкдан ташқари айланаётганини айтди. Жорий йилги 11,5 триллион сўмлик 2600 та лойиҳа пул тушумларининг 80 фоизи эса банкдан ташқарида муомалада.

Президентнинг фикрича, ушбу лойиҳалар фақатгина кредит олиш мақсадида, «кўзбўямачилик» учун амалга ошириляпти. Давлат раҳбари ушбу корхоналарни «соядан» чиқариш ва кредитларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назорат ўрнатишни топширди.
«Агар эскича фикрлашда давом этсак, эртага кеч бўлади...  Биз шунча маблағни нимага ажратяпмиз? Одамлар, иқтисодиёт пул кўриши, ривожланиши учун. Бу нарсаларни тўғри тушунмайдиган ва ҳеч қандай чоралар кўрмайдиган раҳбарлар ишдан олинади... Нега мен фонд бозори ривожланиши ҳақида гапиряпман? Мақсад — бозорни, соғлом рақобат ва тенг ҳуқуқли иқтисодиётни ривожлантириш», — деган Президент.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 33,8 миллиард долларни (ЯИМнинг 59 фоизни) ташкил этади. Бу ўтган йилга нисбатан 37,4 фоиз ёки 9,2 миллиард долларга кўпдир.

Ташқи қарзда давлат қарзи улуши 21,3 миллиард долларни ташкил қилган (ЯИМнинг 41 фоиз атрофида — макроиқтисодий барқарорлик учун 60 фоиз атрофида бўлиши хавфсиз ҳисобланади). Аксарияти давлат улушига эга бўлган хусусий секторнинг (банк, нефть-газ, энергетика, тўқимачилик ва бошқалар) қарздорлиги эса 12,5 миллиард долларга тенг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 155
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 52
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 124
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 127
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 101
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 169
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 7
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 54
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 40
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 49
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 267
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 124
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 70
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 144
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 205
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 177
  • Бўлимлар