Марказий банк 11 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси +17,89 сўмга ошиб, 10 529,73 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам сезиларли қийматда ошди (+111,11), 12 808,36 сўм бўлди.
Бир Россия рубли эса +0,48 сўмга қимматлаб, 142,32 сўмни ташкил этди.