«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 13:31
ЎЗO‘Z

Солиқ текширувлари тизими ўзгаради: солиқ тўловчилар «яшил», «сариқ», «қизил» йўлакларга ажратилган

12 янв, 17:33 2 631 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқ текширувлари тизими ўзгаради: солиқ тўловчилар «яшил», «сариқ», «қизил» йўлакларга ажратилган Ҳукумат қарорига асосан, янги тартибдаги солиқ текширувлари тизими жорий қилинди. Унда солиқ тўловчилар «яшил» (хавфи паст), «сариқ» (хавфи ўрта), «қизил» ( хавфи юқори) йўлакларга ажратилиб солиқ текширувларини ўтказиш кўзда тутилган. «Яшил» йўлакка кирувчи солиқ тўловчиларга нисбатан текширувлар ўтказилмайди.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев 11 январ куни AОКAда бўлиб ўтган матбуот анжуманида солиқ текширувларининг янги тартиби жорий қилинишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Раиснинг биринчи ўринбосарига кўра, солиқ текширувларининг янги тартиби солиқ тўловчиларни сегментларга ажратишни кўзда тутади.
«Доимий равишда солиқларни тўлаб борган солиқ тўловчилар «яшил», йўлакка киради ва «хавфи паст» дея баҳоланади. Уларга нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди. «Хавфи ўрта» солиқ тўловчилар «сариқ» йўлакка киритилади, уларга нисбатан камерал назорат ўрнатилади», – дейди Мубин Мирзаев.

Камерал назорат – солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек, солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органидаги мавжуд бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида амалга ошириладиган назорат.

ДСҚ вакилининг айтишича, солиқ тўлашдан қочган солиқ тўловчилар «хавфи юқори» деб баҳоланади ва «қизил» йўлакка киритилади, уларга нисбатан солиқ аудити ўтказилади.

«Олдинги солиқ текшируви билан янги тизимнинг фарқи шундаки, илгари солиқ органлари нима бўлса ҳам солиқ тўловчидан камчилик топган. Шу пайтгача солиқ тўловчилар солиқ органлари бизни жазолайди, ёки нимадир чора кўради деб хавотирда бўлган. Янги тизимда солиқ органлари қайси солиқ тўловчи солиқларни тўламаган, қанча сумма тўламаганлиги ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилгандан кейингина солиқ текширувини амалга оширади. Солиқ тўловчида солиқдан қочиш ҳолатлари кузатилмаса, барча ҳисоботлар ўз ўрнида бўлса, унга нисбатан солиқ текшируви ўтказилмайди», – деди вазир ўринбосари.

Маълумот учун, 2019 йил декабрда янги таҳрирдаги солиқ кодекси қабул қилинган эди. Унда солиқ назорати шакллари 13тадан 2тага қисқартирилиб, текширишларни тайинлаш тартибига ўзгартириш киритилган эди: текширишлар инсон омилисиз фақат «Таҳлика-таҳлил» дастури асосида 3 та сегментга бўлиш асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган эди. Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 2020 йил 1 январдан кучга кирган.

Эслатиб ўтамиз, президент ташаббуси билан тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларига эълон қилинган мораторий 2021 йилда ҳам амал қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 0
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 67
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 130
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 0
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 29
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 61
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Бўлимлар