«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:38
ЎЗO‘Z

Молия вазири: 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилди

20 ноя, 09:33 2 331 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Молия вазири: 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилди 20 ноябрь куни молия вазири Тимур Ишметов Twitter’даги аккаунти орқали Ўзбекистон тарихида илк бор халқаро молия бозорларида миллий валюта - сўмда - 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилганини маълум қилди.

«Ушбу ютуқ ўзбек сўмини молия бозорларида ўз ўрнини топишига дадил қадам бўлсин», — дея тилак билдирган вазир.

Аввалроқ, Ўзбекистон ҳукумати Лондон фонд биржасида навбатдаги евробондларни жойлаштириши ҳақида хабар берилганди. Бу гал АҚШ доллари билан бирга, ўзбек сўмида ҳам деноминация қилинган халқаро суверен облигациялар чиқарилиб, 750 млн доллар қарз жалб этилиши назарда тутилган.

Инвесторлар таклифларига биноан, 750 млн АҚШ доллари миқдоридаги суверен халқаро облигациялар 2 траншда – 10 йиллик муддат билан АҚШ долларида ва 3 йиллик муддат билан ўзбек сўмида чиқарилди.

Молия вазирлиги хабарига кўра, Лондон фонд биржасида жойлаштириш бўйича бошланғич ставкалар мос равишда 4,25 фоиз атрофида ва 15,25 фоиз атрофида белгиланган.

Қайд этилишича, халқаро облигацияларнинг миллий валютада чиқарилиши валюта хатарларини камайтиришга хизмат қилиш билан бирга келажакда ички молия бозорига, жумладан давлат ғазначилик облигациялари бозорига халқаро инвесторларни жалб қилиш учун замин яратади.

Июнь ойида молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов ҳукумат миллий валютада 500 миллион доллар эквивалентидаги еврооблигациялар чиқаришни режалаштираётганини маълум қилганди. Шу билан бирга, вазирлик матбуот хизмати Kun.uz'га 2030 йилгача қарз портфелида сўмдаги қарз улушини 50 фоизгача ошириш назарда тутилгани ва ташқи бозорда евробонд жойлаштириш режалаштирилмаганини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг иккита евробондлар траншини жойлаштирган. Қарз облигацияларининг тўлов муддати 2024 ва 2029 йил февраль ойларига белгиланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 35
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 121
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 125
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 87
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар