«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 13:55
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан Ўзбекистонни узоқ истиқболда ривожлантириш йўналишларини муҳокама қилди

19 окт, 21:53 2 479 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан Ўзбекистонни узоқ истиқболда ривожлантириш йўналишларини муҳокама қилди Президент Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида Ўзбекистонда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, муҳокамада Ўзбекистоннинг янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва янгиланишларни самарали давом эттиришни таъминлашга эътибор қаратилган.

«Хусусан, мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатдошлигини ошириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва бошқарув кадрлари сифатини тубдан ошириш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди», – дейилади пресс-релизда.

Муҳокамада бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳам иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, 8 йил Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти сифатида ишлаб келган британиялик Сума Чакрабарти шу йил ёзида истеъфога чиққан эди. Сентябрь ойида у Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлишини маълум қилганди.

Маълумот учун, Чакрабарти сентябрь ойида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг иқтисодий ривожланиш бўйича штатдан ташқари маслаҳатчиси этиб тайинланган. У 18 октябрь куни Тўқаев билан Қозоғистон Ислоҳотлар олий кенгашининг илк йиғилиши кун тартибини муҳокама қилган. Чакрабарти ушбу кенгаш раисининг ўринбосари саналади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 120
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 48
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 100
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 81
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 177
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 1
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 0
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 0
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 9
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 8
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 4
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 13
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 85
  • Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди” 30 апр, 09:55 47
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 107
  • АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти 30 апр, 09:09 62
  • Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди 30 апр, 06:39 48
  • Бўлимлар