«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:25
ЎЗO‘Z

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга COVID-19'га қарши курашиш учун 2 млн евро ажратди

29 сен, 10:36 1 989 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Европа Иттифоқи Ўзбекистонга COVID-19'га қарши курашиш учун 2 млн евро ажратди Европа Иттифоқи Ўзбекистонда COVID-19’га самарали, тез ва мувофиқлаштирилган жавоб қайтариш чораларига бағишланган лойиҳага 2 миллион евро ажратди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мамлакатдаги ваколатхонаси томонидан амалга ошириладиган лойиҳа, энг аввало, тиббиёт муассасаларининг тиббий ва биринчи бўғин ходимларига шахсий ҳимоя воситаларини тақдим қилишга алоҳида урғу беради.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги мавжуд деярли барча шахсий ҳимоя воситалари (ШҲВ) COVID-19’га чалинган беморларни ва улар билан алоқа қилганларни аниқлаш, саралаш, текшириш, яккалаш ва даволаш учун ишлатилади. Бу ҳол COVID-19 гумон қилинган ёки тасдиқланган ҳолатлардан ташқари бошқа беморларга, масалан, туғруқхона, сил ва ОИТВ клиникалари, стоматология, поликлиника ва шу кабиларда хизмат кўрсатаётган тиббий ходимларнинг катта қисмини ҳимоясиз қолдирмоқда.

Европа Иттифоқи ваколатхонасининг хабар беришича, ЖССТ тавсия қилган ШҲВни нафақат COVID-19’га чалинган беморлар билан ишлаётган тиббий ходимлар учун, балки бошқа соғлиқни сақлаш хизмат ва муассасаларидаги тиббий ходимлар учун ҳам харид қилиш COVID-19 тарқалишини камайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

- Тиббий ходимлар ҳар кунимизнинг қаҳрамонларидир ва бизни ҳимоя қилаётганда улар хавфсиз ишлай олишига биз амин бўлишимиз шарт. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонга пандемияга жавоб чоралари доирасида Европа ҳамжамияти ажратган 36 миллион евро ёрдамининг асосий қисмини ўзида мужассам этади, - деди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Юсси Нарви.

- Етарли даражада харид қилинган сифатли шахсий ҳимоя воситалари мамлакатдаги барча тиббий ходимларга етказиш учун етарлича бўлиб, бу тиббий ходимлар орасида касаллик тарқалиши туфайли яна йўқотишлар рўй беришининг олдини олишга ва аҳоли орасида COVID-19 ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади, - деди ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианне Куппенс.

Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг яқиндан ҳамкорлиги натижасида лойиҳа кейинги 2 йилга мамлакатдаги барча тиббий ходимлар учун етарли миқдорда ва юқори сифатли ШҲВ сотиб олиш орқали инфекциялар профилактикаси ва инфекцион назорат чораларини мустаҳкамлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 60
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 130
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 127
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар