«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 04:30
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Японияга майиз экспорт қилувчи давлатлар орасида 8-ўринни эгаллади

12 авг, 07:00 4 239 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Японияга майиз экспорт қилувчи давлатлар орасида 8-ўринни эгаллади Ўзбекистон Японияга майиз экспорт қилувчи давлатлар орасида 8-ўринни эгаллади. Бугунги кунда қуритилган меваларни Кунчиқар юртга етказиб бериш тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Улар Япониянинг энг йирик интернет-дўконларида — Rakuten, Amazon, Yahoo сотилмоқда, шунингдек "Silk Road Fruits" савдо номи остида қандолат фабрикаларига етказиб берилмоқда.

Ўзбекистондан қуритилган меваларни импорт қилувчи Япониянинг "Global Silk Road Inc." компанияси мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчилар билан 500 минг АҚШ долларига шартнома тузди.

«Дунё» АА мухбири "Global Silk Road Inc." президенти Ёсуке Шамото билан суҳбатлашди, савдо ҳамкорлигини ривожлантириш ва компаниянинг истиқболдаги режалари билан қизиқди.

— 2009 — 2012 йилларда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) орқали таълим соҳасида ишлаганман, – деди япониялик бизнесмен. – Ўша кезларда менда Ўзбекистон – Япония ҳамкорлигини ривожлантириш жараёнида қатнашиш истаги пайдо бўлди.

2017 йилнинг декабрь ойида дўстим билан Ўзбекистон маҳсулотларини, асосан қуритилган меваларни Япония бозорларига олиб кириш учун “Global Silk Road Inc.” Компаниясига асос солдик.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон қуритилган мевалари ўзининг бетакрор таъми билан дунёга машҳур.
Японияда ташилаётган юклар сифатига юқори талаблар мавжуд бўлса-да, Ўзбекистоннинг ишончли компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга, мамлакатимиз талабларига жавоб берадиган рақобатбардош брендни яратишга муваффақ бўлдик.

Ўзбекистонлик экспортчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли етказиб бериш ҳажми муттасил ошиб бормоқда.
Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида мамлакатда бизнес юритиш учун қулай шароит яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлардан яхши хабардорман. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз ривожига ёрдам беради.

Ўзбекистоннинг қуритилган мевалари экспорт ҳажмини оширишда улкан имкониятлар тақдим этиши мумкин. Биз Ўзбекистон маҳсулотларининг Японияга импортини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш ниятидамиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 123
  • Қирғизистон Ўзбекистонга 2,5 млн литр бензин етказди 18 мая, 00:15 129
  • Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон бўйича ҳисоботини эълон қилди 15 мая, 18:22 133
  • Ўзбекистон дунё бўйича иккинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди 11 мая, 20:28 188
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 210
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 79
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 64
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 19
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 18
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 48
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 46
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 27
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 92
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Бўлимлар