«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 21:42
ЎЗO‘Z

Олтиннинг нархи 2011 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга кўтарилди

24 июл, 21:08 2 601 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олтиннинг нархи 2011 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга кўтарилди 24 июль куни олтиннинг нархи трой унциясига (31,1 грамм) 1900 доллардан ошди. Бу 2011 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Нью-Йорк товар биржаси бўлими ҳисобланадиган Comex биржасидаги савдолар натижасида қимматбаҳо металлнинг нархи ўтган сессияга нисбатан 0,6 фоиз ўсиб, трой унциясига 1902 долларни ташкил қилган.

Аввалроқ таҳлилчилар коронавирус пандемияси туфайли олтиннинг нархи 1900 долларга етиши мумкинлигини тахмин қилишган эди. Уларнинг фикрига кўра, инфекция назорат остига олинмаса, дунё иқтисодиётининг ўсиши кескин пасайса, қимматбаҳо металлнинг нархи янада ошади.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олтиннинг нархи 1700 доллардан ошиб, 2012 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга етган эди. Июль ойида эса унинг қиймати 100 долларга қимматлади ва трой унциясига 1810 долларни ташкил қилди.

Экспертларнинг таъкидлашича, олтин ишончли актив сифатида коронавируснинг иккинчи тўлқини олдидаги қўрқув таъсирида қимматлаб кетган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 55
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 63
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 135
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 80
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 50
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 0
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 0
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 0
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 0
  • Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди 07 мая, 20:02 1
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 5
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 13
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 12
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 58
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 55
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 95
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 80
  • Бўлимлар