«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 23:40
ЎЗO‘Z

Латвия Ўзбекистондан қовун импорти ҳажмини оширади

19 июл, 13:26 2 463 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Латвия Ўзбекистондан қовун импорти ҳажмини оширади Ригадаги Ўзбекистон элчихонаси кўмаги билан Латвиянинг «ELBI» компанияси Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги фермерлар етиштирган қовунларни Латвия бозорига етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Латвиянинг «ELBI» компанияси 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, мева ва сабзавотларни Европа бозорига импорт қилувчилар қаторида етакчилардан бири ҳисобланади. Хусусан, компания маҳсулотларни Рига ва Латвиянинг бошқа минтақалари, шунингдек, Эстония ва Литва давлатларидаги дўконлар, супермаркетларга етказиб беради. Илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда Европа ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, Аргентина, Жанубий Африка, Чили, Миср ва бошқа мамлакатлар маҳсулотларини ҳам импорт қилади.

Бу гал Сирдарё қовунлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа бозорига ишончли етказиб берувчи “Red Pack” компанияси томонидан экспорт қилинди.

Элчихонанинг импортёр компания маълумотига асосланиб хабар беришича, қовунлар “Maxima” ва “RIMI” сингари Болтиқбўйининг йирик чакана савдо дўконларида, шунингдек, Рига марказий бозорида сотилади.

Болтиқбўйи мамлакатлари импортчилари Ўзбекистондан кенг турдаги маҳсулот турларини узлуксиз етказиб берилиши ва коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятга қарамасдан Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг янги бозорларни кашф қилишга бўлган интилишини юқори баҳолашмоқда.

«ELBI» бошқаруви раиси Сергей Куликов таъкидлаганидек, унинг компанияси ҳафтасига қовун импортини 200-300 тоннагача ошириш ниятида.

Ўзбекистоннинг Ригадаги дипломатик ваколатхонаси савдо-иқтисодий алоқалар сезиларли даражада ўсганини, Ўзбекистон билан Латвия ўртасидаги ишбилармонлик алоқалари жадал ўсаётганини, алоқаларни янада институционал тарзда ташкил қилиш фаол ривожланаётганини қайд этди. Хусусан, яқин келажакда Ўзбекистон томонидан Савдо-саноат палатаси ва Латвия томонидан Иш берувчилар конфедерацияси иштирокида Ўзбекистон-Латвия ишбилармон доиралар ҳамкорлик кенгашини ишга тушириш режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 58
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 127
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 72
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 44
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 134
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 1
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 0
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 0
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 0
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 0
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 0
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 0
  • Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди 06 мая, 21:15 3
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 4
  • Белгия Исроилга нисбатан савдо санкцияларини қўллаш ташаббусини илгари сурди 06 мая, 20:26 21
  • Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?» 06 мая, 20:03 91
  • Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади 06 мая, 19:37 143
  • Бўлимлар