«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 19:37
ЎЗO‘Z

Cоcа-Сола Uzbekistan дунёдаги энг йирик банклардан бирининг ёрдамида хусусийлаштирилади

10 июл, 20:12 2 646 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Cоcа-Сола Uzbekistan дунёдаги энг йирик банклардан бирининг ёрдамида хусусийлаштирилади Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd. устав капиталидаги давлат улуши хусусий инвесторга сотилади. Айнан шундай вазифа озиқ-овқат саноатининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиб соҳага замонавий ишлаб чиқариш ва бошқарув технологияларини жорий этиш мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан белгиланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу жараённинг самарадорлиги ва ошкоралигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Инвесторлар билан ишлашни ташкил қилиш, шунингдек, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида дунёнинг етакчи банкларидан молиявий маслаҳатчи сифатида JP Morgan, Rothschild & Co, Credit Suisse банклари орасидан бири танланади.

JP Morgan Chase — Америка молиявий холдинг компанияси. АҚШдаги «Катта тўртлик» банкларидан бири саналади. 2003 йилдан ҳозирги кунгача айнан Coca-Cola бренди билан боғлиқ 15 та йирик (миқдори 448 миллион доллардан 6 миллиард долларгача) келишувларда иштирок этган. JP Morgan ичимликлар соҳасидаги энг йирик маслаҳатчилардан бири бўлиб, Coca-Cola билан бевосита иш олиб бориш ва унинг битимларида маслаҳатчи сифатида иштирок этиш бўйича тажрибага ҳам эга.

Credit Suisse Швейцариянинг иккинчи йирик молиявий конгломерати бўлиб, 7 та бўлинмадан иборат. Ушбу банк ичимликларни ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ишлаш бўйича шубҳасиз дунё етакчиларидан бири бўлиб ҳисобланади ҳамда тегишли равишда охирги 20 йилда 30 миллиард АҚШ долларига яқин Coca-Cola компаниясини турли мамлакатларда сотиш ва бирлаштириш жараёнларида молиявий маслаҳатчиси сифатида иштирок этган.

Rothschild & Co халқаро молиявий холдинг компаниясидир. Сўнгги 8 йил мобайнида, банк Coca-Cola гуруҳи билан боғлиқ 10 дан ортиқ битимларда маслаҳатчи сифатида қатнашган. Шу жумладан, Costa Coffee’ни сотиб олиш бўйича 2018 йилда 5,1 миллиард доллар миқдоридаги келишув бўйича банк томонидан маслаҳат хизматлари кўрсатилган. Бу ўз навбатида банк нафақат ичимликлар соҳасида, балки Coca-Cola гуруҳи билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш бўйича бой тажрибага эга эканлигини намойиш этади. Банк жаҳон инвестицион банкларининг Топ-10 талигига киритилган бўлиб, Европа мамлакатларида барқарор етакчи ўринларни сақлаб турибди.

Шунингдек, Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd. устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёнини умумий мувофиқлаштириш, шу жумладан, биринчи босқичда компанияни баҳолаш (due diligence), сотиш стратегиясини ишлаб чиқиш, бизнес-режа ва молиявий модель тайёрлаш вазифалари қўйилади. Иккинчи босқичда салоҳиятли инвесторларни аниқлаш учун рақобат жараёнини ташкил қилиш, мунозараларда иштирок этиш, энг яхши таклифни танлаш бўйича маслаҳат бериш, сотиш ҳужжатларини тайёрлаш ва имзолашни ташкил қилиш хизматларини тақдим этади.

Бундай ёндашув хусусийлаштириш савдосини шаффоф ва самарали ўтказиб, келгусида хусусийлаштиришга инвесторларни жалб қилиш учун намуна ёки бенчмарк бўлади. Ушбу жараёндан асосий мақсад — компанияни модернизация қилиш, ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларни жалб қилиш, корпоратив бошқарувни яхшилаш орқали компаниянинг самарадорлигини ошириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистон ҳукумати Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd. МЧЖ ҚКдаги улушини хорижий инвесторга сотмоқчи эканлиги маълум қилинган эди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки битимда воситачи сифатида иштирок этиши керак эди. Бироқ кейинроқ мамлакат ҳукуматининг устувор режалари ўзгаргани сабаб жараён тўхтаб қолган эди. 2020 йилнинг март ойида эса Coca-Cola Ўзбекистонга 31 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштирилаётгани, июнь охирларида эса Coca-Cola компанияси оммавий савдолар асосида хусусийлаштирилиши тўғрисида хабар берилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 0
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 144
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 123
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 86
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 200
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 20
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 50
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 65
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Бўлимлар