«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:09
ЎЗO‘Z

Кредит қарзлари нима бўлади? Марказий банк тижорат банкларига кўрсатма берди

10 июл, 14:41 4 049 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кредит қарзлари нима бўлади? Марказий банк тижорат банкларига кўрсатма берди Марказий банк коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда пандемия даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни пасайтириш мақсадида вақтинчалик тартиб ишлаб чиқди ва ижро учун барча тижорат банкларига юборди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур тартибга кўра, коронавирус пандемиясининг оқибатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит тўловлари муддати қарздорнинг пул оқими таҳлилидан келиб чиқиб, томонларнинг келишувига кўра жорий йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилади.

Хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши жорий этилган кучайтирилган тартиб ҳамда аҳоли эркин ҳаракатланишининг чеклангани инобатга олиниб, банкларда кредит тўлов муддатини узайтириш бўйича юбориладиган мурожаатларни масофавий қабул қилиш тизими (жумладан, веб-сайт, интернет-банкинг, мобиль илова, колл-марказ ва бошқа мулоқот воситалари ёрдамида) жорий этилди.

Шу билан бирга, карантиннинг бошланғич даврида аҳолининг кредитлари бўйича навбатдаги тўлов муддатларини узайтириш, қарздорларни ортиқча безовта қилмаслик учун банклар томонидан шартномаларга бир томонлама ўзгартириш киритиш автоматик равишда амалга оширилди.Натижада кўп сонли аҳолини имкон қадар банк биносига шахсан ташриф буюриш мажбуриятидан озод этиб, уларга «уйда қолиш» имконияти яратиб берилди.

Қарздорларга яратилган қулайликлардан яна бири – барча банкларга коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилган даврда кредит бўйича тўловлар муддати ўтганлиги ва улар муддатларининг узайтирилганлиги учун мижозларга жарима чораларини қўлламаслик, шунингдек, ундирувни кредитларнинг таъминотига қаратмаслик юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шу ўринда, коронавирус пандемияси оқибатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари пул оқимларининг кескин камайиши банкларнинг молиявий ҳолатига салбий таъсирини камайтириш мақсадида тўлов муддати узайтирилган кредитларнинг ҳисобини баланснинг «шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар ҳисобварағи»га ўтказмаслик, бу кредитлар сифати таснифини ёмонроқ тоифага ўзгартирмаслик ва улар бўйича қўшимча заҳира ташкил этмасликка рухсат берилди.

Бундан ташқари, банклар тадбиркорлик субъектларининг ишбилармонлик фаоллигини ошириш, уларнинг пул оқимларида вужудга келган узилишлар ўрнини қоплаш мақсадида айланма маблағларини тўлдириш учун 9 ойгача бўлган муддатга қайта тикланадиган револьвер кредитларини ажратмоқда.

Шунингдек, банкларда кредитлаш жараёнларини соддалаштириш, кредит ҳужжатларини марказлашган тартибда ва тезкор кўриб чиқиш ҳамда инсон омилини камайтириш мақсадида:




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 163
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 52
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 124
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 127
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 0
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 0
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 74
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 87
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 140
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 71
  • Бўлимлар