«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 20:17
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда карантин вақтида қанча саноат корхонаси ўз фаолиятини тўхтатгани маълум қилинди

06 июл, 06:30 4 606 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда карантин вақтида қанча саноат корхонаси ўз фаолиятини тўхтатгани маълум қилинди Ўзбекистонда 1 март ҳолатига кўра, 72 524 та саноат корхонаси фаолият юритган. Мамлакатда қаттиқ карантин чоралари жорий этилишни бошлагач уларнинг 16 670 таси (қарийб 23 фоизи) вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатган, деб хабар беради Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги.

Фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган корхоналарнинг 20,3 фоизи текстиль соҳасига тегишли, қурилиш материлларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳам худди шундай кўрсаткич қайд этилган, озиқ-овқат маҳсулотлари — 18,6 фоиз, чарм, ёғоч ва мебель — 10,5 фоиз, металлургия — 6 фоиз, машинасозлик — 2,6 фоиз, электротехника — 1,4 фоиз, ёқилғи-энергетика соҳаси — 0,5 фоиз ва бошқа соҳалар 19,8 фоизни ташкил этган.

Мазкур корхоналар фаолияти қуйидаги сабабларга кўра тўхтаб қолган: 4754 таси (28,5 фоизи) ходимларга нисбатан карантин талаблари сабаб, 3722 таси (22,3 фоизи) транспорт ҳаракатига ўрнатилган чекловлар натижасида, 2342 таси (14 фоизи) маҳсулотга бўлган талабнинг тушиб кетиши оқибатида, 1400 таси (8,4 фоиз) хом ашё етказиб беришдаги узилишлар, 84 таси (0,5 фоиз) Ўзбекистонга кела олмаган хорижлик мутахассислар ва 4368 таси (26,2 фоизи) бошқа сабабларга кўра ёпилган.

Фото: Скриншот
Ҳудудлар кесимида фаолияти тўхтаб қолган корхоналарнинг энг кўпи Тошкент (4455), Наманган вилояти (2847), Тошкент вилояти (2283) ва Андижон вилояти (2048) ҳисобига тўғри келмоқда. Бу борадаги энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистонда кузатилган — 37.

1 июль ҳолатига кўра, 16 657 та корхона, яъни уларнинг қарийб 100 фоизи тўлиқ қайта очилишга муваффақ бўлган ва 137,5 минг ходим ўз ишига қайтган.

Апрель ойида ушбу 16 657 та корхона умумий қиймати 893 миллиард сўмга тенг маҳсулот ишлаб чиқарган бўлса, май ойида ушбу кўрсаткич 1,4 триллион сўмни, июнда эса 1,8 триллион сўмни ташкил этган.

Аввалроқ Тошкентда апрель ойи бошидан июнь ўрталарига қадар 66 та озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат дўкони, шунингдек, умумий овқатланиш шохобчалари ёпилгани тўғрисида хабар берилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 55
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 63
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 135
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 80
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 50
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 5
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 13
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 12
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 58
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 55
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 94
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 79
  • Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди 07 мая, 17:41 57
  • Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди 07 мая, 17:34 178
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 243
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 164
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 79
  • Бўлимлар