«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 10:40
ЎЗO‘Z

«Бугунги кунда иқтисодиёт соҳасида бирорта ҳам ёпиқ маълумот қолмади» – Жамшид Қўчқоров

13 июн, 22:47 1 944 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бугунги кунда иқтисодиёт соҳасида бирорта ҳам ёпиқ маълумот қолмади» – Жамшид Қўчқоров Бугун, 13 июнь куни «Мунозара клуби»нинг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Унда иштирок этган иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ўз чиқишида 3-4 йил аввал ташқи қарз миқдори, бюджет харажатлари махфий маълумот ҳисоблангани, бугунги кунда иқтисодиёт соҳасида, ижтимоий ривожланиш соҳасида ёпиқ маълумот қолмаганини таъкидлади.

«Бугун кўпчиликни қизиқтираётган давлат қарзи масаласида фикр алмашамиз. Охирги икки йилдан буён давлат қарзи, айниқса, ташқи қарз статистикаси ва таҳлили доимий равишда Молия вазирлиги томонидан, ўз навбатида, нодавлат сектор ташқи қарзи эса Марказий банк томонидан мунтазам эълон қилиниб келяпти.

Бу табиий равишда ижтимоий тармоқларда, умуман, ўзаро суҳбатларда кўплаб фикр алмашувларга, мунозараларга ҳам сабаб бўлмоқда. Бир сўз билан айтганда, бундан бор-йўғи 3-4 йил аввал ташқи қарз қанчалиги махфий маълумот ҳисобланарди. Мана, Абдулла ака Абдуқодиров молия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаганлар, сўзларимни тасдиқлайдилар.

Ташқи қарзни қўя турайлик, оддийгина бюджет харажатлари ҳам ёпиқ эди. Бюджет сиёсати ҳақидаги кўплаб диссертациялар ҳам ҳеч қандай бюджет рақамлари, статистикаларсиз ҳимоя қилинганига гувоҳман. Бундан бор-йўғи 3-4 йил аввалги гапларни гапиряпман. 50 ё 60 йил аввалги гапни гапирмаяпман.

Ҳаётимиз шунчалик шиддат билан ўзгариб кетдики, бу рақамлар аввал махфий бўлганини, уларни айтиш мумкин бўлмаганини, битта ташкилот иккинчи ташкилотга шу рақамни бериши учун бош вазирнинг тегишли ўринбосаридан рухсат олинарди. Рухсатни олгунча ҳам одам қон бўлиб кетарди. Олимлар ҳақида гапирмаяпман, бир давлат ташкилоти иккинчи давлат ташкилоти билан маълумот алмашиши шу даражада қийин бўлган.

Лекин бугун ҳаммамиз шундай имкониятга эга бўлдикки, бугунги кунда иқтисодиёт соҳасида, ижтимоий ривожланиш соҳасида, менимча, бирорта ҳам ёпиқ маълумот қолмади.

Бугунги мунозарамизда иштирок этаётган маҳаллий ёки халқаро экспертларнинг ёзганларини доим ўқиб бораман. Бу каби фикрлашув бир-биримизни бойитади. Ким ўзининг уясида бекиниб олса, бу яхшиликка олиб келмаслигини ўзимиз ҳам кўрдик», дейди Жамшид Қўчқоров.

Эслатиб ўтамиз, «Мунозара клуби» ҳукумат иқтисодий блоки томонидан ташкил этилган бўлиб, у масалалар юзасидан фикр алмашиш, жамоатчиликни келгуси режалардан хабардор қилишнинг янги платформаси сифатида таклиф этилган.

Клубнинг биринчи муҳокамасида иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, молия вазири Тимур Ишметов, марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов, депутатлар, экспертлар, халқаро молиявий ташкилотлар ва рейтинг агентликларининг вакиллари, журналистлар қатнашяпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 60
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 130
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 127
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 2
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди 05 мая, 09:51 8
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 42
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 409
  • Бўлимлар