«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:11
ЎЗO‘Z

Хитой Ўзбекистонга янги транспорт йўлагини очди

06 июн, 22:25 2 854 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитой Ўзбекистонга янги транспорт йўлагини очди Хитойнинг Ланьчжоу шаҳридан 25 та 40 футли контейнерларда экспорт юки ортилган поезд Ланьчжоу—Қашғар—Иркештом—Ўш—Андижон—Тошкент—Мари йўналишида 5 июнь, жума куни мультимодал транзит ташувни амалга ошириш учун йўлга чиқди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, мазкур йўналиш бўйлаб мультимодал юк ташувларини йўлга қўйиш Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой автомобиль коридори имкониятларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишларнинг натижасидир.

«Ланьчжоу—Қашғар—Иркештом—Ўш—Андижон—Тошкент—Мари» йўналиши бўйлаб илк мультимодал транзит юк ташуви 2020 йилнинг май ойида амалга оширилган. Йўналиш бўйлаб юк ташуви «темир йўл транспорти — автомобиль транспорти — темир йўл транспорти» схемасида ташкил этилган.

«Илк жараённинг ўзиёқ Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой автомобиль коридори имкониятлари ниҳоятда катта эканлигини намойиш этди.

Бошқа давлатлар юкларини жалб қилган ҳолда бу каби мультимодал ташувларни ташкил этиш бир нечта давлатларнинг халқаро транспорт ва савдо тизимларига, муваффақиятли интеграциясига хизмат қилади
», — дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 163
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 52
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 124
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 127
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 0
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 0
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 74
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 87
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 140
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 71
  • Бўлимлар