«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 06:32
ЎЗO‘Z

Деҳқон бозорларидаги нарх-наво маълум қилинди

04 июн, 11:13 2 451 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Деҳқон бозорларидаги нарх-наво маълум қилинди Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди.
Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 2 июнь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (37 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (65 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (75 000 сўм) кузатилди.

Картошка 1 500 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да қайд этилган (1 500 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (7 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 500 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (500 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (3 000 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ва «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да (1 000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (6 000 сўм) кузатилди.

Тухум 6 000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона)
Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да қайд этилди (6 000 сўм. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (13 000 сўм)

Гуруч 4 500 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да рўйхатга олинган («Нукус 2» навли гуруч 4500 сўм). Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)
Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жува деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8 400 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди,

Шакар 5 500 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 500 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (7 000 сўм) кузатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 77
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 124
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 86
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 181
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 51
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 153
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар