«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 22:00
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда ҳосил кўп бўлади, Ўзбекистон учун буғдой экспорт қилишда муаммолар бўлмайди

02 июн, 23:17 4 083 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда ҳосил кўп бўлади, Ўзбекистон учун буғдой экспорт қилишда муаммолар бўлмайди Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа кўплаб хусусий компаниялар буғдой ҳосилдорлигини 13 миллион тоннадан ортиқ дея прогноз қилишмоқда. Ўз ўзидан, буғдой экспорти 6 миллион тоннадан 8 миллион тоннагача ортади. Ўзбекистон учун бу йил – яхши йил. Чунки Қозоғистонда ҳам буғдой, ҳам ун экспорти учун захира етарли бўлади, дейди иқтисодчи Сергий Зоря.

Жаҳон банки «Covid 19 ва Марказий Осиёнинг озиқ-овқат хавфсизлиги» мавзусига бағишланган брифинг ўтказди. Унда Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича етакчи иқтисодчиси Сергий Зоря мавзуга доир саволларга [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9rdW4udXovbmV3cy8yMDIwLzA2LzAyL3Fvem9naXN0b25kYS1ob3NpbC1rb3AtYm9sYWRpLW96YmVraXN0b24tdWNodW4tYnVnZG95LWVrc3BvcnQtcWlsaXNoZGEtbXVhbW1vbGFyLWJvbG1heWRpLWphaG9uLWJhbmtp]жавоб берди[/leech].

– 2020 йилда Ўзбекистон учун Қозоғистондан нонни импорт қилиш қай даражада муаммоли?
– 2020 йилда Қозоғистонда буғдой ишлаб чиқарилишига оид прогнозни биламиз. Июль, август, сентябрь ойларида ҳосил йиғиб олинади. Прогнозларга кўра, мамлакатда буғдой етиштириш ўтган йилдагига қараганда 20 фоизга кўп бўлади. Яъни у сўнгги беш йилги ўртача кўрсаткичда бўлади. 2019 йил қурғоқчилик сабабли Ўзбекистон учун оғир йил бўлди. Мамлакат буғдой ҳосилининг 15-20 фоизини йўқотди. Жорий йилда ҳосилдорлик тикланади.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа кўплаб хусусий компаниялар буғдой ҳосилдорлигини 13 миллион тоннадан ортиқ дея прогноз қилишмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 11,5 миллион тонна бўлган. Ўз ўзидан, буғдой экспорти сезиларли даражада ортади, 6 миллион тоннадан 8 миллион тоннагача. Ўзбекистон учун бу йил – яхши йил. Чунки Қозоғистонда ҳам буғдой, ҳам ун экспорти учун захира етарли бўлади.

Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон Қозоғистондан унга қараганда буғдойни кўпроқ импорт қилмоқда. Ўзбекистоннинг тегирмончилик саноати буғдойни импорт қилиб, уни ички истеъмол ва Афғонистонга экспорт қилиш учун ун қилади. 2020 йил – пандемия йили билан таққослаганда нормал йил бўлади.

– Марказий Осиё ҳукуматлари учун озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий минтақавий захирасини яратиш қай даражада самарали?
– Минтақавий захира – жуда қизиқ ғоя. Амалиётда уни татбиқ қилиш жуда қийин. Дунёда бу ғоянинг амалий қўлланишини кўрмаймиз. Мен ўз вақтида Африкада ишлаганимда турли халқаро ташкилотлар билан Ғарбий Африкада минтақавий захирани яратиш масаласини кўп марта муҳокама қилганман. Минтақавий захира мантиғи шундан иборатки, минтақавий резервдаги захира ҳажми ҳар бир мамлакат қўйишни истаган ҳажмига қараганда камроқ бўлиши мумкин. Ўз ўзидан, ҳажмлар камайгани сабабли давлатнинг мазкур дастурларга ажратадиган харажатлари камаяди, бюджет жамғармаси бўлади.

Амалиётда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи – сиёсий масала. Яъни техник томондан бу каби захираларни юритиш имконияти мавжуд, масаланинг сиёсий жиҳати минтақавий захираларни жорий этишни мураккаблаштиради. Шунинг учун бугунги кунда минтақавий ҳамкорлик қилиш, буғдой ва ун бўйича баланслар тузиш, бугунги кунда мавжуд захираларни мониторинг қилишда маълумот алмашишда мулоқот олиб бориш муҳимроқ бўлади деб ҳисоблайман.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 37
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 126
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 125
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 88
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 63
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 32
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 42
  • Бўлимлар