«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 02:13
ЎЗO‘Z

Президент: Бу – дунёқараш ўзгариши, имкониятлар натижаси

21 мая, 23:47 2 331 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент: Бу – дунёқараш ўзгариши, имкониятлар натижаси Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги “ВБМ Текстиль Груп” масъулияти чекланган жамият фаолияти билан танишди.
Корхона биноси қарийб ўн уч йил қаровсиз ётган эди. Тадбиркорга «ноль» қийматда берилгач, вазият тамомила ўзгарди. 6,5 миллион доллар маблағ эвазига қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, Америка Қўшма Штаталари, Италия, Япониядан тикувчилик ва матога ишлов бериш дастгоҳлари келтириб ўрнатилди.

Замонавий қиёфа касб этган корхона ўн кун аввал фаолият бошлади. Бу ерда йилига ўртача 11 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

МДҲ мамлакатлари билан шартномалар имзоланган бўлиб, йилига 27 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш мўлжалланган. Бу географияни кенгайтириш мақсадида Европа Иттифоқи давлатлари билан музокаралар олиб борилмоқда.
Корхонада 1 минг 200 нафар аёл иш билан таъминланди. Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашди.

Авваламбор, сизларни яқинлашиб келаётган улуғ айём билан табриклайман. Бу фабрика андижонликларга ўзига хос туҳфа бўлибди. Биз учун ҳар бир иш ўрни муҳим. Бу ерда шунча хотин-қиз ишли бўлганидан жуда хурсандман. Тадбиркорларимиз жаҳон бозорларига чиқмоқда. Бу – дунёқараш ўзгариши, имкониятлар натижаси, – деди Президент.

Мутасаддиларга пахта толасини қайта ишлашни чуқурлаштириб, қўшилган қиймат яратиш, корхоналарга қўшимча инвестициялар йўналтириб, ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ўзлаштиришга кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.

Илгари вилоятда етиштирилган пахта фақат хомашё сифатида сотиларди. Бундан даромад 100 миллион долларга ҳам етмасди. Эндиликда қайта ишлаш ривожланаётгани натижасида жорий йилда қарийб 440 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади. 2021 йилда бу кўрсаткични 527 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

“ВБМ Текстиль Груп” томонидан Андижонда тикувчилик ва жинси ишлаб чиқариш, мато тўқиш ва бўяш корхоналари ташкил этилиши кўзда тутилган.
Шу ерда 2020-2021 йиллар мобайнида вилоятда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 67
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 124
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 86
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 200
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар