«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 07:47
ЎЗO‘Z

Сенат ЕОИИга «кузатувчи давлат» мақомида қўшилишни маъқуллади

11 мая, 13:20 2 284 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенат ЕОИИга «кузатувчи давлат» мақомида қўшилишни маъқуллади Сенат Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиши тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қарорни кўпчилик овоз билан тасдиқлади. Бу ҳақда юқори палата сайтида хабар берилган.

Хабарда айтилишича, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган маълумотлар ва ҳисоб-китоблар Сенат қўмиталари ва махсус ишчи гуруҳи йиғишларида етакчи эксперт ва мутахассисларнинг иштирокида чуқур таҳлиллар асосида муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳам муҳокама қилинган.

«Ялпи мажлисда ҳам ушбу масала қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди», дейилади хабарда.

ЕОИИ доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдорларининг фикрига кўра, ушбу ташкилот билан ҳамкорлик ташқи савдо ҳажмининг ўсиши, мамлакатимизда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳудудий кластерлар, саноат ва савдо зоналарини ташкил этишда минтақалараро алоқаларни ривожлантириш имкониятларини янада кенгайтиради.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ЕОИИга аъзо давлатларга божхона расмийлаштирувини амалга оширмасдан экспорт қилиш имконияти яратилади.

Яна бир эътиборли томони шундаки, ЕОИИ билан ҳамкорлик транспорт-коммуникация ва юклар транзити соҳасидаги манфаатларига ижобий таъсир қилади. ЕОИИга аъзо давлатларда ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимизга кенг имконият яратади.

Қарши овоз берган сенаторлар иқтисодиётимизнинг қатор тармоқларида ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши, муайян даражада иш ўринларининг йўқотилиши, инвестиция фаолияти ва саноат модернизация жараёнларининг сустлашишига олиб келиши мумкинлигини билдирди.

Шунингдек, муайян даврда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари нархларининг ошиши, уларнинг рақобатбардошлигига салбий таъсир қилиши ҳамда ички бозорда импорт маҳсулотлари ҳажми кўпайишини ҳам таъкидлашди. Бундан ташқари, республиканинг савдо сальдоси ва тўлов баланси ҳолати ёмонлашиши хавфи борлиги қайд этилди. Мамлакатимиз манфаатлари учун Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик масаласи долзарброқ эканлиги ҳам айтиб ўтилди.

Якунда сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИга «кузатувчи давлат» мақомида қўшилишни маъқуллади. Хабар қилинишича, 16 нафар сенатор қарши овоз берган, 4 нафари эса бетараф қолган.
кузатувчи давлат, ЕОИИ, Ўзбекистон




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 37
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 130
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 127
  • Сўнгги янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 1
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 215
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 119
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Бўлимлар