«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 19:27
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади

08 мая, 08:35 2 964 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади Фото: Картошка ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май, чоршанба куни «Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади. Бунда, уларнинг асосий фаолият йўналишлари қаторида истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришда илғор технологиялар, инновацион ечимлар (ноу-хау) ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш, истеъмол ва уруғлик картошкага бўлган ички бозор талабини қондириш, шунингдек, унинг экспортини кенгайтириш бўлади.

М️аълум қилинишича, истеъмол ва уруғлик картошка, жумладан, унинг супер элита, элита авлодларини етиштиришга туманлар ҳамда ҳудудлар ихтисослаштирилади.

1 майдан бошлаб картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, картошкачилик кластерлари ва кооперацияларининг уруғлик картошка харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун уларга 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилиши қарорда белгиланган.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади.

Шу билан бирга, Фанлар академиясининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илмий изланишлар ва инновацион ишланмаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, картошка навлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Фанлар академияси Биоорганик кимё институти тасарруфидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Сойлиқ» МФЙ ҳудудида жойлашган 17,2 гектар ер майдони картошканинг маҳаллий навлари бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш мақсадида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти тасарруфига ўтказилади.

Шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Бурчмулло» давлат ўрмон хўжалигининг «Писком» массиви ҳудудидаги бўш турган ер майдонларида юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида 2020 йил 1 ноябрга қадар ҳудудларда in vitro лабораториялари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг охиларида Президент Шавкат Мирзиёев картошка экиладиган ерларни камида 50 минг гектарга етказиш ва ҳосилдорликни 2 баробар ошириш ҳақида топшириқ берган эди.
кластер, картошкачилик, кооперация




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 138
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 114
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 84
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 192
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 1
  • "Ливерпуль" футболчиси жамоадошининг хотини билан “дон олишиб юргани" маълум бўлди 01 мая, 18:33 1
  • Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди 01 мая, 18:23 0
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 3
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 1
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 16
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 57
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 39
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 176
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 21
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 158
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 38
  • Бўлимлар