«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:40
ЎЗO‘Z

Eвроосиё иқтисодий иттифоқининг келажаги борми?

28 апр, 11:30 3 261 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Eвроосиё иқтисодий иттифоқининг келажаги борми? Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлиги қай йўсинда бошланишига доир якуний қарор қабул қилиш учун ялпи йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Иттифоқ билан ҳамкорликнинг шакли бўйича ўз позициямни маълум қилишдан олдин, ЕОИИнинг истиқболи ва келажакдаги роли юзасидан ўз таҳлилий фикрларимни бўлишмоқчиман.

1-вариант: Ўрта ва узоқ истиқболда ўз аҳамиятини йўқотиш.
Гарчи Иттифоқ пайдо бўлганига 10 йилдан ошган бўлса ҳам (Божхона Иттифоқи сифатида ҳамкорлик 2010 йилда бошланган), ҳалигача сезиларли ютуқларга эришилмади. Aксинча, аъзо давлатлар ўртасидаги келишмовчиликлар кўпаймоқда (Россия ва Беларусь орасидаги келишмовчиликлар мисолида кўриш мумкин), Иттифоқ ичидаги вазият ҳам таранглашгандек туюлмоқда.

Шу боис, ЕОИИ чекланган ҳамкорлик алоқаларини сақлаб қолган ҳолда худди МДҲ каби минтақадаги яна бир аҳамиятсиз ташкилотга айланиши мумкин.

2-вариант: Янги аъзо давлатлар ҳисобига кенгайиб, халқаро майдонда кучли ташкилотлардан бирига айланиш.
Россиянинг Ғарб дунёси билан сиёсий алоқалари нормаллашиб, унга нисбатан қўйилган санкциялар бекор қилиниши ортидан халқаро майдонда ЕОИИга нисбатан ижобий қарашлар шакланиши, дунёнинг етакчи давлатлари, ташкилотлари ва Иттифоқ ўртасида иқтисодий, савдо ва инвестицион ҳамкорлик кенгайиши ҳамда ташкилотга янги аъзолар, жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон қўшилиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Лекин Россия ҳукуматининг охирги йиллардаги сиёсати ва ҳаракатлари ва баъзан қўшни давлатларнинг “суверенитет” қадриятларини инкор қилишидан (Украина ва Грузия) келиб чиқиб хулоса қилинадиган бўлса, бу вариантни амалга ошиш эҳтимоли жуда-жуда паст.

3-вариант: Хитой иштироки ва таъсири доирасидаги бошқа бир интеграция/ташкилотга қўшилиб ёки бирлашиб кетиш.
Охирги йилларда Хитойнинг минтақадаги роли фаоллашгани ҳеч кимга сир эмас. Натижада бугун Хитой Марказий Осиё давлатларининг асосий савдо ҳамкори ва минтақа давлатлари ишлаб чиқарадиган нефть-газ маҳсулотларининг энг катта харидори, шунингдек, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси орқали минтақанинг энг катта сармоядорига айланди. Қолаверса, Иттифоқнинг барча давлатлари Хитой билан бирга ШҲТ фаол иштирокчиси эканлиги ва ШҲТ доирасида ҳам аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ва интеграцияга урғу берила бошлангани инобатга олинса, узоқ истиқболда Иттифоқнинг ШҲТга қўшилиб ёки бирлашиб кетиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Юқоридаги 3та вариантдан, фикримча, 1-вариантнинг ҳаётда ўз исботини топиш эҳтимоли катта. Қолаверса, EОИИда кучлар тенглиги таъминланмаганлиги (Eвропа Иттифоқидан асосий фарқи ҳам шунда менимча), яъни Россиянинг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан ташкилотда мутлақ доминант позицияга эгалиги Иттифоқнинг келажакда муваффақиятга эришиши қийинлигининг асосий сабабларидан бири, деб ҳисоблайман.

Гарчи, иқтисодий назариядан келиб чиқиб, интеграция ва минтақавий иқтисодий ҳамкорлик тарафдори бўлсам-да, лекин юқоридаги сабабларга кўра мен ҳозирги ҳолатда EОИИ билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилишига ва Ўзбекистоннинг Иттифоққа аъзо бўлишига қаршиман.

Лекин шу билан бирга бир нарсани унутмаслик керак, Россия биз учун муҳим стратегик ҳамкор, табиий ва абадий омил. Истаймизми-йўқми, Россия билан ҳам геосиёсий ҳам иқтисодий жиҳатдан боғланганмиз. Бошқача айтганда, Россиядек катта, қудратли ва бой давлат билан имкон қадар дипломатик йўл тутиб, келишиб яшаш бизнинг иқтисодий-сиёсий манфаатларимиз учун муҳим. Шу боис, Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи мақомида ҳамкорликни йўлга қўйилиши прагматик ва дипломатик қарор, деб ҳисоблайман.

Кузатувчи мақоми бизга ташкилотни келажакда қайси томонга қараб йўналиш олганини кузатиб бориш, ҳамкорликнинг мамлакатга эҳтимолий оқибатларини аниқ ҳисоб-китоблар қилиш ҳамда шу асосда аъзоликни миллий манфаатларимизга мос ёки зидлиги борасида хулоса қилиш имкониятини беради.

Дониёр ҒАНИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
Eвроосиё, иқтисодий иттифоқ




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 37
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 125
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 125
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 87
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар