«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 12:22
ЎЗO‘Z

Жамшид Қўчқоров халқаро ташкилотлардан кутилаётган ёрдам ҳақида маълумот берди

23 апр, 18:00 2 698 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жамшид Қўчқоров халқаро ташкилотлардан кутилаётган ёрдам ҳақида маълумот берди Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров сўзга чиқди.

У пандемияга қарши курашиш учун харажатлар инфляцияга қай даражада таъсир қилиши тўғрисидаги саволга жавоб қайтарди.
«Сиз жуда тўғри савол кўтаряпсиз, яъни бунинг Ўзбекистонга таъсири кутилмаган бўлдими ёки биз бирор қийинчиликка дуч келдикми дегандек савол беряпсиз. Мен бунга ҳам аниқ-равшан қилиб жавоб бермоқчиманки, биринчидан, албатта бу пандемия бизнинг иқтисодиётимизга таъсир қиляпти. Иккинчидан, бу пандемияга қарши кураш бўйича бизда бирор бир жиддий муаммо йўқ. Ҳеч қандай масала йўқ», деди Жамшид Қўчқоров.

У сўнгги уч йилда Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида гапирди.
«Сўнгги 3 йилда Ўзбекистонда мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ислоҳотлар биров учун эмас, иқтисодий тараққиёт учун. Шунинг учун Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари сўнгги йилларда дунёдаги энг баланд иқтисодий ўсиш кўрсаткичларидир. Бу юқори ўсиш кўрсаткичларини барча халқаро иқтисодий, молиявий ташкилотлар тасдиқлаб келяпти.

Бундай иқтисодий ўсиш нимага олиб келади? Мамлакатнинг молиявий иқтисодий қудрати кўпайишига, кучайишига олиб келади. Сўнгги 3 йилда олтин-валюта захираларимиз 3 млрд долларга кўпайди
», деди ҳукумат вакили.

Вазир халқаро молия ташкилотлари томонидан Ўзбекистонга кўрсатилиши кутилаётган молиявий ёрдам ҳақида маълумот берди.

«Халқаро валюта жамғармаси ўзи аслида, ҳукуматларга кредит бермайди. Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, улар ҳам 375 млн доллар беришига келишиб олдик. Ундан ташқари, Жаҳон банки 750 млн доллар, Осиё банки 500 млн доллар ва ҳоказо. Мана шу маблағларнинг асосий қисми ҳали етиб келгани йўқ, лекин Ўзбекистон давлати ўзининг етарли молиявий куч-қудратига эга.

Бугунги кунга келиб қилинган харажатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, булар барча манбалар - давлат бюджети, ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари ва кредитлари ҳаммасини ҳисоблайдиган бўлсак, булар қарийб 3,5 трлн сўмга етди
», деди Қўчқоров.

Унинг йил якунларига кўра, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 1,5-2 фоизни ташкил қилиши, инфляция даражаси эса ўтган йилгидан пастроқ бўлиши кутилаётганини қўшимча қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 110
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 124
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 87
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 203
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 0
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 6
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 12
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 20
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 16
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 29
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 46
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 118
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 169
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 45
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 293
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 241
  • Бўлимлар