«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 09:21
ЎЗO‘Z

Сўм қулашда давом этмоқда: банкларда доллар курси 10 минг сўмдан ошди

14 апр, 22:00 5 624 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сўм қулашда давом этмоқда: банкларда доллар курси 10 минг сўмдан ошди 14 апрель оқшомида Ўзбекистондаги бир қатор банкларда АҚШ доллари курси 10 минг сўмлик нуқтадан ўтди.
Кун давомида банкларда доллар олди-сотдиси 9780-9850 сўм коридорида амалга ошиб, кечга яқин харид 10050 сўм, сотув 10150 сўмгача кўтарилди.

Ҳозирга қадар Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Orient Finans Bank, Асака банк, Алоқабанк, Ипак йўли банки, Ипотека банк, Равнақ банк, Ҳамкорбанк ва Hi Tech bank доллар курси 10 минг сўмдан ошганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Марказий банк мамлакатга экспорт тушумлари ва хориждан пул ўтказмалари ҳажми кескин камайганини маълум қилган эди. Жумладан, март ойида Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари февраль ойига нисбатан 23 фоизга пасайган, апрелнинг дастлабки 8 иш кунида эса март ойининг мос даврига нисбатан 3 баробарга қисқарган.

Экспорт тушумлари эса март ойида олдинги ойга нисбатан 10 фоизга камайган.
Қайд этиш керак, сўм девальвацияси апрель ойи бошидан жадаллаша бошлади. Республика валюта биржасида доллар курси 2 апрель куни 9600 сўм, 8 апрелда 9700 сўмлик психологик нуқтадан ўтган эди.

Маълумот учун, 14 апрелдан 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий қиймати 9693,36 сўм этиб белгиланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 33
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 121
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 125
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 87
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 236
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Бўлимлар